Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йил январь-октябрь ойларида Ўзбекистоннинг импорти ҳажми 37,5 млрд АҚШ долларини ташкил этди.
Импорт ҳажми ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 16,9 фоизга ўсган.
Мазкур даврда Ўзбекистон 177 та давлатдан товар ва хизматлар импортини амалга оширди.
2025 йилнинг 10 ойида Ўзбекистон импортидаги ТОП-10 давлатлар (АҚШ долларида):
— Хитой – 11,5 млрд
— Россия – 7 млрд
— Қозоғистон – 2,7 млрд
— Туркия – 1,5 млрд
— Корея Республикаси – 1,4 млрд
— Германия – 953,9 млн
— Ҳиндистон – 941,7 млн
— Туркманистон – 753,2 млн
— Беларус – 632,5 млн
— АҚШ – 614,4 млн;
— Бошқа давлатлар – 9,6 млрд.
Рақамлар яхлитланган.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!