ChatGPT 24 августдан бошлаб 31 та давлатдаги фойдаланувчиларга реклама кўрсатишни бошлайди.
Маълум қилинишича, реклама эълонлари бепул тарифдан фойдаланаётган ҳамда энг арзон Go обунасига эга фойдаланувчиларга кўрсатилади. Бироқ Plus, Pro ва Enterprise тарифлари фойдаланувчилари учун реклама жойлаштирилмайди.
Янги тартиб ChatGPT’дан фойдаланиш жараёнида фойдаланувчиларга кўрсатиладиган реклама контентини жорий этишни назарда тутади. Бу орқали компания бепул хизматдан фойдаланаётган аудитория учун реклама асосидаги моделни кенгайтиришни режалаштирмоқда.
Шу билан бирга, пуллик юқори тарифлардан фойдаланаётган фойдаланувчилар рекламаларсиз хизматдан фойдаланишда давом этади.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!