Илк бор Тошкент шаҳрида Марказий Осиёга халқаро инвестицияларни жалб этишнинг кейинги босқичига бағишланган муҳим панель сессияси ўтказилади.
Унда нуфузли Financial Times нашри журналисти модераторлигида инвесторлар учун муҳим бўлган ишонч, капитал, инвестиция битимлари ва молиявий барқарорлик масалалари муҳокама қилинади.
Шунингдек, бугунги мураккаб глобал вазият шароитида Ўзбекистон ва Марказий Осиёнинг инвестициявий салоҳияти, халқаро капитални жалб этиш имкониятлари ҳамда минтақадаги инвестициялар истиқболлари юзасидан фикр алмашилади.
Тадбирнинг айнан Тошкентда ўтказилаётгани Ўзбекистон ва Марказий Осиёга халқаро инвесторлар қизиқиши ортиб бораётганининг муҳим белгиси сифатида баҳоланмоқда.
Сессияда Ўзбекистоннинг инвестициявий имкониятлари ва мамлакатда амалга оширилаётган ислоҳотлар Financial Times’нинг халқаро аудиториясига тақдим этилади.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!