Сўнгги вақтларда ижтимоий тармоқларда норасмий Telegram-ботлар орқали «Ташаббусли бюджет» жараёнида овоз бериш эвазига пул мукофотлари ваъда қилинаётгани кузатилмоқда.
Иқтисодиёт ва молия вазирлигига ваъда қилинган маблағларни ололмаган фуқаролардан юзлаб мурожаатлар келиб тушаётгани маълум қилинди.
Қайд этилишича, айрим шахслар лойиҳаларга овоз тўплаш мақсадида фуқароларга пул ёки бошқа моддий қийматликлар ваъда қилиб, кейинчалик мукофотларни бермаяпти.
Вазирлик «Ташаббусли бюджет» доирасида овоз бериш фақат «Очиқ бюджет» ахборот портали, унинг Android ва iOS мобил иловалари ҳамда Telegram’даги расмий бот орқали амалга оширилишини эслатди.
Амалдаги тартибга кўра, берилган овозлар учун ҳеч қандай тўлов талаб этилмайди ва овоз берган фуқароларга расмий моддий рағбатлантириш ҳам назарда тутилмаган.
Фуқароларга шахсий маълумотларини бегоналарга бермаслик ва фирибгарларнинг ваъдаларига ишонмаслик тавсия этилмоқда.
Овоз бериш жараёни 31 август куни соат 23:59 гача давом этади.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!