Ташқи ишлар вазирлиги Жанубий Кавказда тез орада барқарор тинчлик ўрнатилишига умид билдирган.
Ўзбекистон Республикаси Озарбайжон Республикаси ва Арманистон Республикаси ўртасидаги тинчлик музокараларида эришилган муҳим ютуқни юксак баҳолайди.
Кеча, 9 август Вашингтон шаҳрида имзоланган тарихий Қўшма декларация — икки давлат етакчиларининг мустаҳкам сиёсий иродаси ва қатъияти, шунингдек, Америка Қўшма Штатлари Президентининг фаол тинчликпарвар ташаббуслари натижасидир.
Кўп йиллик можарони якунлаш йўлидаги барча томонларнинг саъй-ҳаракатлари самимий олқишга лойиқдир. Ишончимиз комилки, Жанубий Кавказда тез фурсатда барқарор ва узоқ муддатли тинчлик ўрнатилиши бутун минтақа халқлари манфаатларига хизмат қилади ҳамда йирик транспорт ва инфратузилмавий лойиҳаларни амалга ошириш учун кенг имкониятлар яратади.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!