Россиядаги энг йирик сода ишлаб чиқарувчи заводда портлаш юз берди.
Маълум қилинишича, портлаш Стерлитамак шаҳридаги “Башкир сода компанияси” ҳудудида содир бўлган.
Дастлабки маълумотларга кўра, ҳодиса оқибатида камида 16 киши жабрланган. Шунингдек, қайта портлаш хавфи ҳақида ҳам огоҳлантирилган.
Ҳозирда воқеа жойида тезкор хизматлар ва прокуратура иш олиб бораётгани билдирилган.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!