“Пахтакор”нинг Осиё Чемпионлар лигаси Элита турнири асосий босқичидаги тақвими маълум бўлди. Унга кўра, Тошкент клуби 2 ноябрь куни ўз майдонида Криштиану Роналду тўп тепадиган Саудия Арабистонининг “Ал-Наср” жамоасини қабул қилади.
Мазкур учрашув турнирнинг 4-тури доирасида Тошкентда ўтказилади. Шу тариқа, агар Роналду “Ал-Наср” таркибида майдонга тушса, португалиялик футболчининг Ўзбекистонга навбатдаги ташрифи ҳам шу санага тўғри келиши мумкин.
Роналду Тошкентга аввал ҳам келган. У 2009 йил 22 декабрь куни Ўзбекистон пойтахтида бўлган.
“Пахтакор”нинг Элита Чемпионлар лигаси асосий босқичидаги ўйинлари:
1-тур, 14 сентябрь: “Ал-Аҳли” – “Пахтакор”
2-тур, 12 октябрь: “Пахтакор” – “Ал-Қодисия”
3-тур, 26 октябрь: “Эйр Форс” – “Пахтакор”
4-тур, 2 ноябрь: “Пахтакор” – “Ал-Наср”
5-тур, 23 ноябрь: “Ал-Иттиҳод” – “Пахтакор”
6-тур, 7 декабрь: “Пахтакор” – “Трактор”
7-тур, 8 февраль: “Пахтакор” – “Истиқлол”
8-тур, 15 февраль: “Ал-Ҳилол” – “Пахтакор”
Шундай қилиб, Роналду “Ал-Наср” сафида майдонга тушадиган бўлса, ўзбекистонлик мухлислар уни 2 ноябрь куни Тошкентда “Пахтакор”га қарши учрашувда жонли томоша қилишлари мумкин.
Бироқ футболчининг айнан ушбу баҳсда иштирок этиши ҳозирча расман тасдиқланмаган.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!