Президент Шавкат Мирзиёев давлат хизматларини соддалаштириш ва бюрократияни камайтириш бўйича тақдимот билан танишди.
Маълум қилинишича, ҳозирда давлат хизматлари сони 61 миллиондан ошган бўлиб, уларнинг 80 фоизи онлайн шаклда кўрсатилмоқда. Бироқ тизимда ортиқча талаб ва қоғозбозлик ҳолатлари ҳали ҳам сақланиб қолаётгани таъкидланди.
Янги дастурга кўра, 2030 йилгача давлат органлари функцияларининг 30 фоизи қисқартирилади, электрон хизматлар улуши эса 90 фоиздан оширилади. 783 та хизматда “нол бюрократия” тамойили жорий этилади.
Шунингдек, хизмат кўрсатиш муддатлари қисқариб, айрим тўловлар камайтирилиши натижасида аҳоли маблағларини тежаш имкони яратилади.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!