Бухорода аёл телефон фирибгарлиги оқибатида 1 миллиард 9 миллион сўмдан айрилди.
Маълум қилинишича, Telegram орқали боғланган номаълум шахслар ўзини “Марказий банк ходими” сифатида таништириб, аёлни банкдаги омонатлари хавф остида эканига ишонтирган. Шундан сўнг улар пулларни “хавфсиз карта”га ўтказишни талаб қилган.
Натижада жабрланувчи ўз ихтиёри билан тўртта банкдаги жами 1 миллиард 9 миллион сўм маблағни фирибгарлар ҳисобига ўтказиб юборга.
Мазкур ҳолат юзасидан фирибгарлик моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!