Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Осиё Кубогидаги навбатдаги ғалабаси орқали 2026-йилги Жаҳон чемпионати иштирокчисига айланди.
Жамоа 2-тур доирасида Ҳиндистон U-17 термасини 3:0 ҳисобида таслим қилди. Учрашувда ҳисоб 32-дақиқада Лазиз Абдураимов томонидан пенальтидан очилди. Иккинчи бўлимда ҳиндистонлик футболчи ўз дарвозасига гол киритди. 77-дақиқада эса Аҳрорбек Равшанбеков учинчи голни киритиб, баҳсга нуқта қўйди.
Қуръа натижаларига кўра, Ўзбекистон бир гуруҳдан Австралия, Ҳиндистон ва КХДР билан жой олган эди. Аммо КХДР U-17 терма жамоаси мусобақада иштирок этмагани сабабли “оқ бўрилар” биринчи турни ўтказиб юборди. Шу тариқа, Ҳиндистон устидан қозонилган ғалаба жамоага муддатидан олдин Жаҳон чемпионати йўлланмасини тақдим этди.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!