Фарғона вилоятида қиймати 3,2 миллиард сўмлик кучли таъсир қилувчи дори воситаларини ноқонуний олиб ўтиш ҳолати аниқланди.
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Қувасой шаҳар бўлими, ДХХ, ИИБ ҳамда ДХХ чегара қўшинларининг 9229-сонли ҳарбий қисми ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда бир гуруҳ шахслар 30 660 дона “Regopen” ва 925 дона “Тропикамид” дори воситаларини контрабанда йўли билан Ўзбекистонга олиб киргани аниқланган.
Маълум қилинишича, улар Фарғона тумани “Вазиё” МФЙ ҳудудида Ўзбекистон ва Қирғизистон давлат чегарасидаги сим тўсиқларни бузиб ўтган.
Мазкур дори воситалари ашёвий далил сифатида олинган.
Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг контрабанда ҳамда кучли таъсир қилувчи моддаларни ноқонуний муомалага киритиш билан боғлиқ моддалари асосида жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!