$
12055.90 UZS
44.25
₽
144.16 UZS
0.99
€
13572.53 UZS
109.87
31° Кечаси 18°

Рақобат қўмитаси: “Давлат харидларида 8,1 миллиард сўмлик қонунбузарлик ҳолатлари аниқланди”

19:33 / 12.09.2025

Рақобат қўмитаси томонидан умумий 8.1 млрд сўмдан ортиқ давлат харидларида қонунбузарлик ҳолатлари аниқланиб, тегишли чоралар кўрилди

Жумладан, Андижон вилояти мисолида

қўмитанинг топшириқ хатига асосан Пахтаобод тумани 25-болалар мусиқа ва санъат мактаби томонидан ўтказилган бошланғич нархи 30 млн сўмдан ортиқ “Қуёш панель ўрнатиш ишлари” бўйича танлов савдоси ўрганилди.

Ўрганиш натижасида “Давлат харидлари” ва “Рақобат тўғрисида”ги қонунлар талаблари бузилгани, хусусан, савдоларда манфаатдор ёки аффилланган шахсларнинг иштироки аниқланиб, белгиланган тартибда иш қўзғатилди ҳамда молиявий ва маъмурий жарималар қўлланилди.

Бухоро вилояти мисолида

Ҳудудий бошқарма томонидан Ромитан туман тиббиёт бирлашмаси буюртмачилигида ўтказилган тендер савдоси “Рақобат тўғрисида” ва “Давлат харидлари тўғрисида”ги қонунлар талабларига мувофиқлиги юзасидан ўрганиб чиқилди.

Ўрганиш давомида 4,6 млрд сўмлик 20 та лот бўйича баҳолаш мезонларига мувофиқ бўлмаган ҳолда қарор қабул қилингани, иштирокчиларга номувофиқ баҳо берилгани аниқланди.

Аниқланган қонунбузилиш ҳолатлари юзасидан Вазирлар Маҳкамасининг 225-сонли қарорига мувофиқ Ромитан туман тиббиёт бирлашмасига нисбатан иш қўзғатилиб, тегишли кўрсатма берилди.

Жиззах вилояти мисолида

Ҳудудий бошқарма томонидан давлат харидларида рақобат талабларига риоя этилиши юзасидан доимий мониторинг амалга оширилмоқда.

Мониторинг давомида Жиззах вилоят ҳокимлиги Ягона буюртмачи хизмати инжиниринг компанияси томонидан 1,09 млрд сўмлик мастер-режа ишлаб чиқиш танлов савдосида “Рақобат тўғрисида”ги Қонуннинг 29-моддаси талаблари бузилганлиги ва қонунчиликда белгиланган тартибга риоя этилмагани қайд этилди.

Натижада белгиланган тартибда иш қўзғатилиб, қонунбузарликларни бартараф этиш бўйича кўрсатмалар берилди ва масъулларга маъмурий баённомалар расмийлаштирилди.

Наманган вилояти мисолида

Ҳудудий бошқарма томонидан ижтимоий тармоқдаги мурожаат асосида Наманган олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш маркази томонидан 350 млн сўмлик баннер маҳсулотлари хариди бўйича ўтказилган танлов савдоси ўрганиб чиқилди.

Ўрганиш давомида танловда иштирок этган “АРТ AGENT TENDER” МЧЖ va “ПИКСЕЛ BRANDWAVE” МЧЖ афилланганлик аломатлари — яъни ҳуқуқий ва фактик манзилларининг бир хиллиги — аниқланди. Бу ҳолат “Давлат харидлари тўғрисида”ги Қонуннинг 23-моддаси 13-хатбоши талабларига зид ҳисобланади.

Натижада танловда қонунбузилиш ҳолатлари қайд этилди ва буюртмачи томонидан танлов бекор қилинди. Қонун бузилишининг олди олинди.

Навоий вилояти мисолида

Ҳудудий бошқарма томонидан Республика тез тиббий ёрдам маркази Навоий вилояти филиалида ўтказилган 950 млн сўмлик “В” классдаги реанимобил хариди бўйича танлов савдоси қонунчиликка мувофиқлиги юзасидан ўрганилди.

Ўрганиш давомида танлов ҳужжатлари ва баённомаларда мезонлар ўртасида номувофиқлик мавжудлиги, иштирокчилар тўлиқ баҳоланмагани ва айрим талаблар рақобатни чекловчи хусусиятга эга экани аниқланди.

“Рақобат тўғрисида”ги Қонуннинг 29-моддаси бузилганлиги аломатлари асосида белгиланган тартибда иш қўзғатилиб, филиалга бажарилиши мажбурий бўлган кўрсатма берилди ҳамда масъул шахсларга нисбатан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, суд органларига юборилди.

Қашқадарё вилояти мисолида

Ҳудудий бошқарма томонидан олиб борилган ўрганиш натижасида Ғузор туман ободонлаштириш бошқармаси томонидан 1,1 млрд сўмлик “Автогрейдер” техникаси хариди бўйича танловда қонунбузилиш ҳолатлари аниқланди.

Жумладан, баҳолаш меъёрлари белгиланмаган ва ҳужжатлар асоссиз равишда паст баҳоланган.

Натижада, қонунбузарликлар учун иш қўзғатилиб, масъул шахсга маъмурий жазо қўлланилди.

Қонун устуворлиги ва очиқ рақобат муҳитини таъминлаш мақсадида давлат харидлари соҳасидаги бу каби ҳолатлар устидан тизимли мониторинг ишлари давом эттирилади.



														
														Янги Тошкентга инвестиция киритиш учун бот ишга тушди

Янги Тошкентга инвестиция киритиш учун бот ишга тушди

Энди Янги Тошкент учун лойиҳангизни тез ва осон таклиф қилишингиз мумкин.
12:44 / 17.10.2026

														
														Сурхондарёда 5-синф ўқувчиси автомобиль бошқариб уни ижтимоий тармоқларга жойлади

Сурхондарёда 5-синф ўқувчиси автомобиль бошқариб уни ижтимоий тармоқларга жойлади

Ижтимоий тармоқларда вояга етмаган шахс томонидан транспорт воситасини бошқарган ҳолати юзасидан муносабат берилди.
11:14 / 17.10.2026

														
														Саида Мирзиёева Гонконгдаги энг йирик холдинг бошқаруви раиси Питер Ли билан учрашди

Саида Мирзиёева Гонконгдаги энг йирик холдинг бошқаруви раиси Питер Ли билан учрашди

"Ўзбекистон ва Гонконг ўртасида узоқ муддатли иқтисодий ҳамкорликни ривожлантириш учун катта имкониятлар борлигига ишонаман”…
09:18 / 17.10.2026

														
														Комил Алламжонов Трампнинг махсус ёрдамчиси билан учрашди

Комил Алламжонов Трампнинг махсус ёрдамчиси билан учрашди

“Бугун АҚШ Президентининг махсус ёрдамчиси, Миллий хавфсизлик кенгашининг Жанубий ва Марказий Осиё бўйича катта директори Ма…
09:09 / 17.10.2026

														
														Форишда солиқ ва божхона имтиёзларига эга махсус саноат зонаси ташкил этилади.

Форишда солиқ ва божхона имтиёзларига эга махсус саноат зонаси ташкил этилади.

Жиззах вилоятининг Фориш туманида қурилаётган атом электр станциясига зарур янги маҳсулотларни ишлаб чиқариш мақсадида шу ер…
16:17 / 16.10.2026

														
														Пешлавҳани рекламага тенглаштириш расман тўхтатилди.

Пешлавҳани рекламага тенглаштириш расман тўхтатилди.

Ўзбекистонда тадбиркорлар пешлавҳа учун реклама паспортини расмийлаштириш талабидан расман қутулди.
16:06 / 16.10.2026

														
														Суюлтирилган газ етказиб бериш тизими хусусий секторга ўтказилади

Суюлтирилган газ етказиб бериш тизими хусусий секторга ўтказилади

Ўзбекистонда суюлтирилган газдан фойдаланадиган 3 миллион 800 минг хонадонни таъминлаш тизимини босқичма-босқич хусусий сект…
15:49 / 16.10.2026

														
														Ўзбекистон энергетикасининг 2050 йилгача бўлган Миллий бош режаси ишлаб чиқилади

Ўзбекистон энергетикасининг 2050 йилгача бўлган Миллий бош режаси ишлаб чиқилади

Ўзбекистонда илк бор энергетика соҳасининг 2050 йилгача бўлган Миллий бош режаси ишлаб чиқилиб, очиқ эълон қилинади. Келгуси…
15:39 / 16.10.2026

														
														2 200 мегаватт қувватга эга 6 та қуёш ва шамол станцияси лойиҳаси танловга чиқарилади

2 200 мегаватт қувватга эга 6 та қуёш ва шамол станцияси лойиҳаси танловга чиқарилади

Президент Шавкат Мирзиёев ёқилғи-энергетика соҳаси инвесторлар билан мулоқотда умумий қуввати 2 200 мегаватт бўлган 6 та қуё…
15:36 / 16.10.2026

														
														17 октябрда қандай об-ҳаво кузатилади?

17 октябрда қандай об-ҳаво кузатилади?

ТОШКЕНТ ШАҲРИ: Ҳаво ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 12-14°,…
15:29 / 16.10.2026

Бу ҳам қизиқ

Пешлавҳани рекламага тенглаштириш расман тўхтатилди.

Пешлавҳани рекламага тенглаштириш расман тўхтатилди.

Ўзбекистонда тадбиркорлар пешлавҳа учун реклама паспортини расмийлаштириш талабидан расман қутулди.
16:06 / 16.10.2026
17 октябрда қандай об-ҳаво кузатилади?

17 октябрда қандай об-ҳаво кузатилади?

ТОШКЕНТ ШАҲРИ: Ҳаво ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 12-14°,…
15:29 / 16.10.2026
Бугун Ўзбекистонда ёғингарчилик кутилмайди

Бугун Ўзбекистонда ёғингарчилик кутилмайди

Бугун Ўзбекистон бўйлаб ҳаво ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Бу ҳақда Ўзгидромет хабар берди.
17:16 / 15.10.2026
Оқ Уй матбуот котиби 5 кунлик ишдан кейин лавозимидан бўшатилди

Оқ Уй матбуот котиби 5 кунлик ишдан кейин лавозимидан бўшатилди

Аввалроқ, АҚШ раҳбари Захарияни Оқ Уй матбуот котиби этиб тайинлаган эди.
16:19 / 17.10.2026
АҚШдаги мактабда отишма: тўрт киши ҳалок бўлди

АҚШдаги мактабда отишма: тўрт киши ҳалок бўлди

АҚШнинг Орегон штатидаги Бенд шаҳрида 15 октябрь куни Silver Rail бошланғич мактабида 16 ёшли ўсмир томонидан содир этилган …
09:43 / 16.10.2026
Тошкент вилоятида 15 кг наркотик мусодара қилинди

Тошкент вилоятида 15 кг наркотик мусодара қилинди

Тошкент вилоятида ўтказилган тезкор тадбирлар давомида жами 15 килограмм гиёҳвандлик воситасининг ноқонуний айланмасига чек …
09:49 / 16.10.2026
Солярийга мунтазам қатнаган 30 ёшли аёл меланома сабаб вафот этди

Солярийга мунтазам қатнаган 30 ёшли аёл меланома сабаб вафот этди

Англиянинг Манчестер шаҳрида яшаган 30 ёшли Челси Тантум тери саратонининг хавфли тури — меланомадан вафот этди. У 15 ёшидан…
09:58 / 16.10.2026
UNICEF Ўзбекистонда болаларни зўравонликдан ҳимоя қилишга қаратилган қонунни олқишлади

UNICEF Ўзбекистонда болаларни зўравонликдан ҳимоя қилишга қаратилган қонунни олқишлади

UNICEF’нинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари вазифасини бажарувчи Жоффри Ижумба болаларни зўравонликнинг барча шаклларид…
10:28 / 16.10.2026
Саида Мирзиёева Гонконгдаги энг йирик холдинг бошқаруви раиси Питер Ли билан учрашди

Саида Мирзиёева Гонконгдаги энг йирик холдинг бошқаруви раиси Питер Ли билан учрашди

"Ўзбекистон ва Гонконг ўртасида узоқ муддатли иқтисодий ҳамкорликни ривожлантириш учун катта имкониятлар борлигига ишонаман”…
09:18 / 17.10.2026
Ўзбекистонда энергетика соҳасига 4,7 миллиард долларлик битимлар имзоланди

Ўзбекистонда энергетика соҳасига 4,7 миллиард долларлик битимлар имзоланди

Президент Шавкат Мирзиёев ёқилғи-энергетика соҳасидаги инвесторлар билан очиқ мулоқот ўтказмоқда. Учрашувда энергетика тизим…
14:51 / 16.10.2026

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!