$
12055.90 UZS
44.25
₽
144.16 UZS
0.99
€
13572.53 UZS
109.87
31° Кечаси 18°

Тошкент вилоятини ривожлантириш учун 40 триллион сўм маблағ йўналтирилади

19:48 / 11.09.2025

Президент Шавкат Мирзиёев 11 сентябрь куни Тошкент вилоятида ислоҳотлар натижадорлиги ва янги режалар муҳокамаси юзасидан йиғилиш ўтказди.

Бу гўзал табиатли ва салоҳияти юқори вилоят иқтисодиёти бугун изчил ривожланиб бормоқда. Кейинги 8 йилда 10 миллиард доллар ҳудудий, 8 миллиард доллар тармоқ сармоялари киритилган, 10 мингга яқин саноат, савдо ва сервис корхоналари ишга тушган.

Охирги 3 йилда йиллик айланмаси 10 миллиард сўмдан кўп бўлган корхоналар сони 1,8 баробар ошиб, 1,7 мингга етган. Яна айланмаси 100 миллиард сўмдан юқори корхоналар эса 137 тадан 193 тага кўпайган. Натижада олдинги йилларда йиллик ўртача экспорт 1 миллиард долларга ҳам етмаган бўлса, шу йилнинг 8 ойида бу рақамдан ошган.

Вилоятда хитойлик инвесторлар томонидан 2,1 миллиард долларлик йирик саноат парклари ташкил этилмоқда. Шунингдек, вилоятни 2025-2027 йилларда жадал ривожлантириш бўйича Президент қарорлари қабул қилиниб, улар ижроси учун 40 триллион сўмдан зиёд маблағлар йўналтирилган. Буларнинг бари ҳудудларда ишсизликни пасайтириб, камбағаллик даражасини қисқартириш имконини бермоқда. Йил якунига қадар вилоятда ишсизлик ва камбағаллик даражасини 4,5 фоизга туширишнинг аниқ ҳисоб-китоби қилинган.

Бундай натижаларни ошириш мақсадида давлат раҳбарининг ташаббусига мувофиқ, Тошкент вилоятида ҳам “Ислоҳотлар штаби” тузилди. Йиғилишда штаб томонидан тайёрланган режа ва лойиҳалар тақдимот қилинди.

Президент томонидан мазкур лойиҳаларни бекам-кўст амалга оширишга кўмаклашиш, айрим масалаларни зудлик билан ечиш бўйича масъул вазирлик ва идораларга тегишли топшириқлар берилди.

Жумладан, Нурафшон, Олмалиқ ва Чирчиқ шаҳарларида хорижий сармоя иштирокида саноат корхоналарини ташкил этиш учун 2 та нимстансия қуриш кўзда тутилмоқда.

Бекобод шаҳрида импорт ўрнини босувчи автомобиль эҳтиёт қисмларини ишлаб чиқариш, Оққўрғон туманида озиқ-овқат ва тўқимачилик корхоналарини очиш, Оҳангарон, Ангрен ва Ўрта Чирчиқ ҳудудидан оқиб ўтувчи Қорасув канали бўйида туризм ва савдо масканларини ташкил этиш имконияти бор. 

Умуман, вилоятда 2 миллиард 500 миллион долларлик  инвестициявий лойиҳалар ишлаб чиқилган. Уларнинг натижасида 11 мингдан зиёд аҳоли бандлиги таъминланади, 434 миллион долларлик экспорт қуввати яратилади.

Президент лойиҳалар билан атрофлича танишиб, қўшимча имкониятларни кўрсатиб ўтди.

“Тошкент вилояти саноатда ҳам, қишлоқ хўжалигида ҳам энг катта салоҳиятга эга ҳудуд. Асосийси, вилоят юртимиздаги энг йирик истеъмол ва хизматлар бозорини, яъни пойтахтимизни ҳар томондан ўраб туради. Бу ҳам жуда катта имконият. Уни тўлиқ ишга солиб, сармоя, экспорт ва иш ўрни кўрсаткичларини каррасига оширса бўлади” – деди Шавкат Мирзиёев.

Йиғилишда Тошкент шаҳри ва туманлари ҳокимлари ҳам қатнашди. Тошкент вилоятидаги бўш ерлар “Тошкент инвестор” компанияси ва шаҳарнинг саноат зоналари дирекциясига ажратилиб, экологияга зарар келтираётган корхоналар кўчирилиши айтилди.

Тошкент вилоятининг барча ҳудудларини пойтахт билан тезкор электр поездлар орқали боғлаш вазифаси белгиланди. Бу орқали у ерларда ҳам янги уй-жойлар, инфратузилма ва хизматларга талаб ошади, одамлар пойтахтга қатнаб ишлаши мумкин бўлади.

Вилоятдаги 263 та маҳалла бирор маҳсулот етиштириш, саноат ёки хизмат кўрсатишга ихтисослашмаган. Шу боис, уларда боғдорчилик, лимон, узум, малина, брокколи ва кўчат етиштиришни ривожлантириш мўлжалланмоқда. Бу маҳаллаларга “Агростар” компаниясини боғлаб, уруғ, кўчат ва кафолатли харид бўйича одамларга ёрдамлашиш бўйича кўрсатма берилди.

Тошкент вилояти ер ва сувга жуда бой. Бундан самарали фойдаланиб, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини кўпайтириш билан бирга уларни қайта ишлаб, экспортини ошириш вазифаси қўйилди.

Умуман, барча имкониятларни юзага чиқариб, маҳаллаларни ишсизлик ва камбағалликдан холи ҳудудга айлантириш зарурлиги таъкидланди.



														
														Янги Тошкентга инвестиция киритиш учун бот ишга тушди

Янги Тошкентга инвестиция киритиш учун бот ишга тушди

Энди Янги Тошкент учун лойиҳангизни тез ва осон таклиф қилишингиз мумкин.
12:44 / 17.10.2026

														
														Сурхондарёда 5-синф ўқувчиси автомобиль бошқариб уни ижтимоий тармоқларга жойлади

Сурхондарёда 5-синф ўқувчиси автомобиль бошқариб уни ижтимоий тармоқларга жойлади

Ижтимоий тармоқларда вояга етмаган шахс томонидан транспорт воситасини бошқарган ҳолати юзасидан муносабат берилди.
11:14 / 17.10.2026

														
														Саида Мирзиёева Гонконгдаги энг йирик холдинг бошқаруви раиси Питер Ли билан учрашди

Саида Мирзиёева Гонконгдаги энг йирик холдинг бошқаруви раиси Питер Ли билан учрашди

"Ўзбекистон ва Гонконг ўртасида узоқ муддатли иқтисодий ҳамкорликни ривожлантириш учун катта имкониятлар борлигига ишонаман”…
09:18 / 17.10.2026

														
														Комил Алламжонов Трампнинг махсус ёрдамчиси билан учрашди

Комил Алламжонов Трампнинг махсус ёрдамчиси билан учрашди

“Бугун АҚШ Президентининг махсус ёрдамчиси, Миллий хавфсизлик кенгашининг Жанубий ва Марказий Осиё бўйича катта директори Ма…
09:09 / 17.10.2026

														
														Форишда солиқ ва божхона имтиёзларига эга махсус саноат зонаси ташкил этилади.

Форишда солиқ ва божхона имтиёзларига эга махсус саноат зонаси ташкил этилади.

Жиззах вилоятининг Фориш туманида қурилаётган атом электр станциясига зарур янги маҳсулотларни ишлаб чиқариш мақсадида шу ер…
16:17 / 16.10.2026

														
														Пешлавҳани рекламага тенглаштириш расман тўхтатилди.

Пешлавҳани рекламага тенглаштириш расман тўхтатилди.

Ўзбекистонда тадбиркорлар пешлавҳа учун реклама паспортини расмийлаштириш талабидан расман қутулди.
16:06 / 16.10.2026

														
														Суюлтирилган газ етказиб бериш тизими хусусий секторга ўтказилади

Суюлтирилган газ етказиб бериш тизими хусусий секторга ўтказилади

Ўзбекистонда суюлтирилган газдан фойдаланадиган 3 миллион 800 минг хонадонни таъминлаш тизимини босқичма-босқич хусусий сект…
15:49 / 16.10.2026

														
														Ўзбекистон энергетикасининг 2050 йилгача бўлган Миллий бош режаси ишлаб чиқилади

Ўзбекистон энергетикасининг 2050 йилгача бўлган Миллий бош режаси ишлаб чиқилади

Ўзбекистонда илк бор энергетика соҳасининг 2050 йилгача бўлган Миллий бош режаси ишлаб чиқилиб, очиқ эълон қилинади. Келгуси…
15:39 / 16.10.2026

														
														2 200 мегаватт қувватга эга 6 та қуёш ва шамол станцияси лойиҳаси танловга чиқарилади

2 200 мегаватт қувватга эга 6 та қуёш ва шамол станцияси лойиҳаси танловга чиқарилади

Президент Шавкат Мирзиёев ёқилғи-энергетика соҳаси инвесторлар билан мулоқотда умумий қуввати 2 200 мегаватт бўлган 6 та қуё…
15:36 / 16.10.2026

														
														17 октябрда қандай об-ҳаво кузатилади?

17 октябрда қандай об-ҳаво кузатилади?

ТОШКЕНТ ШАҲРИ: Ҳаво ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 12-14°,…
15:29 / 16.10.2026

Бу ҳам қизиқ

Фарғонада газдан ноқонуний фойдаланиш оқибатида 1,4 млрд сўмлик зарар аниқланди

Фарғонада газдан ноқонуний фойдаланиш оқибатида 1,4 млрд сўмлик зарар аниқланди

Фарғона вилоятининг Риштон туманида балиқхона ва савдо дўконида табиий газдан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари аниқланди. Даст…
16:52 / 15.10.2026
Суюлтирилган газ етказиб бериш тизими хусусий секторга ўтказилади

Суюлтирилган газ етказиб бериш тизими хусусий секторга ўтказилади

Ўзбекистонда суюлтирилган газдан фойдаланадиган 3 миллион 800 минг хонадонни таъминлаш тизимини босқичма-босқич хусусий сект…
15:49 / 16.10.2026
Дата-марказлар учун электр таъминоти инфратузилмаси олдиндан режалаштирилади

Дата-марказлар учун электр таъминоти инфратузилмаси олдиндан режалаштирилади

Президент Шавкат Мирзиёев энергетика соҳасидаги инвесторлар билан мулоқотда янги электр станциялари билан бир қаторда электр…
15:03 / 16.10.2026
Prezident Shavkat Mirziyoyev yoqilg‘i-energetika sohasidagi investorlar bilan muloqotda:

Prezident Shavkat Mirziyoyev yoqilg‘i-energetika sohasidagi investorlar bilan muloqotda:

“Men bugun sizlarni ko‘proq muloqotga taklif qilaman. Bir narsani bilishlaring kerakki, investor bilan davlat orasidagi O‘zb…
15:13 / 16.10.2026
UNICEF Ўзбекистонда болаларни зўравонликдан ҳимоя қилишга қаратилган қонунни олқишлади

UNICEF Ўзбекистонда болаларни зўравонликдан ҳимоя қилишга қаратилган қонунни олқишлади

UNICEF’нинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари вазифасини бажарувчи Жоффри Ижумба болаларни зўравонликнинг барча шаклларид…
10:28 / 16.10.2026
Ўзбекистон энергетикасининг 2050 йилгача бўлган Миллий бош режаси ишлаб чиқилади

Ўзбекистон энергетикасининг 2050 йилгача бўлган Миллий бош режаси ишлаб чиқилади

Ўзбекистонда илк бор энергетика соҳасининг 2050 йилгача бўлган Миллий бош режаси ишлаб чиқилиб, очиқ эълон қилинади. Келгуси…
15:39 / 16.10.2026
Ўзбекистон ҳайдовчилик гувоҳномалари Германияда тан олиниши мумкин

Ўзбекистон ҳайдовчилик гувоҳномалари Германияда тан олиниши мумкин

Ўзбекистоннинг миллий ҳайдовчилик гувоҳномаларини Германияда тўғридан-тўғри тан олиш имконияти муҳокама қилинди. Миграция аг…
10:04 / 16.10.2026
Саида Мирзиёева Гонконгдаги энг йирик холдинг бошқаруви раиси Питер Ли билан учрашди

Саида Мирзиёева Гонконгдаги энг йирик холдинг бошқаруви раиси Питер Ли билан учрашди

"Ўзбекистон ва Гонконг ўртасида узоқ муддатли иқтисодий ҳамкорликни ривожлантириш учун катта имкониятлар борлигига ишонаман”…
09:18 / 17.10.2026
Тошкентнинг Сергели туманида 1,7 гектарлик сунъий кўл қурилмоқда

Тошкентнинг Сергели туманида 1,7 гектарлик сунъий кўл қурилмоқда

Тошкент шаҳрининг Сергели туманидаги Қумариқ маҳалласида 1,7 гектар майдонда фавворали сунъий кўл қурилиши бошланди. Лойиҳа …
16:39 / 15.10.2026
Форишда солиқ ва божхона имтиёзларига эга махсус саноат зонаси ташкил этилади.

Форишда солиқ ва божхона имтиёзларига эга махсус саноат зонаси ташкил этилади.

Жиззах вилоятининг Фориш туманида қурилаётган атом электр станциясига зарур янги маҳсулотларни ишлаб чиқариш мақсадида шу ер…
16:17 / 16.10.2026

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!