“Туркия Украинада тинчлик ўрнатиш бўйича саъй-ҳаракатларини сабр билан давом эттирмоқда, глобал хавфсизлик тизими эса барбод бўлмоқда”, – дейди Президент Ражаб Тоййиб Эрдўған.
“Учинчи йил давом этаётган Украинадаги уруш минтақавий ва глобал барқарорликка таҳдид солмоқда. Биз биринчи кундан бошлаб минтақада мустаҳкам тинчликка эришиш учун дипломатияга устувор аҳамият бериш кераклигини таъкидлаймиз. Биз ҳар бир тўкилган қон томчисини ва можаронинг ҳар бир кунини катта йўқотиш деб биламиз. Буни тушуниб, биз адолатли тинчлик ўрнатиш борасидаги саъй - ҳаракатларимизни сабр билан давом эттирмоқдамиз”, – деган АҚШга ташриф буюрган Туркия раҳбари. “Мен ҳам қуйидагиларни таъкидлашни истардим. Глобал тизим ўзининг барча самарадорлиги ва обрўйини йўқотишни бошлади. Тинчлик ва хавфсизликни таъминлаш вазифаси бўлган институтлар аниқ ахлоқий инқирозни бошдан кечирмоқда”, – дея қўшимча қилган Эрдўған.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!