КХДР раҳбари Ким Чен Иннинг синглиси бўлган Корея меҳнат партияси Марказий қўмитаси бўлим бошлиғининг ўринбосари Ким Е Жунг Жанубий Корея ва Украина икки томчи сув каби бир хил деган фикрни билдирди ва икки давлатни “АҚШнинг итлари” деб атади.
“Сеул ва Киeвнинг шов-шувли, тиланчи ва ядровий қуролга эга давлатлар ҳақида қайтариб бўлмайдиган бемаъни гапларни айтишга журъат этган хатти-ҳаракатларига кўра, улар икки томчи сув каби бир хил. Буни АҚШ томонидан боқилмаган итларга хос бўлган умумий хусусиятлар деб аташ керак”,- дейди Ким Е Жунг.
Ким Чен Иннинг синглиси Жанубий Кореядан келган дронлар томонидан КХДР ҳаво ҳудудини бузиш билан боғлиқ воқеалар туфайли Жанубий Корея томонини яна танқид қилди.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!