“Uzbekistan Airports”нинг хабар беришича, Эрон устидаги ҳаво ҳудудининг ёпилиши муносабати билан авиакомпаниялар парвоз йўналишларини ўзгартирган.
Қайд этилишича, “Jazeera Airways” авиакомпаниясининг Тошкент-Қувайт йўналиши бўйича J9-1650 рейси соат 04:50 да учиб, Тошкент аэропортига қайтган ва соат 07:06 да жўнаш аэропортига қўнган.
Шунингдек, “Fly Dubai” авиакомпаниясининг Душанбе-Дубай йўналиши бўйича FZ-778 рейси экипажи Тошкентдаги муқобил аэродромга йўл олишга қарор қилган. Самолёт маҳаллий вақт билан соат 08:32 да Тошкентга келиб қўнган. Экипажнинг дам олиши муносабати билан Тошкентдан учиш маҳаллий вақт билан соат 21:00 га белгиланган. Йўловчиларнинг меҳмонхонага жойлаштирилиши белгиланган.
“Fly Dubai” авиакомпаниясининг Тошкент-Дубай йўналиши бўйича FZ-1942 рейси ҳам соат 04:58 да ҳавога кўтарилиб, 06:58 да Ашхободдаги муқобил аэродромга қўнган.
“Cентрум Air” авиакомпаниясининг Жидда-Тошкент йўналиши бўйича C6-702 рейси ҳам худди шу сабаб билан Ар-Риёддаги муқобил аэродромга қўнган. Шунингдек, Мадина-Фарғона йўналиши бўйича C-3336 рейси ҳам Тошкент вақти билан соат 08:17 да Ал-Мактум (Дубай) аэропортига қўнган.
Шунингдек, маршрути Эрон ҳаво ҳудуди орқали амалга ошириладиган бир қатор рейслар Ўзбекистон шаҳарларидан кечикиш билан учган.
Эслатиб ўтамиз, бугун, 26 октябрь тонга яқин Исроил Эронга ҳаво ҳужуми уюштирган ва 100 дан ортиқ ракета учирганди. Эрон ҳаво ҳудудини ёпиб, кейинги огоҳлантиришгача барча рейсларни бекор қилганини эълон қилди.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!