China Times газетасининг хабар беришича, Хитойнинг Гуйчжоу провинцияси суди 17 нафар болани ўғирлаган Юй Ҳуаинга нисбатан аввалроқ суд томонидан чиқарилган ўлим жазосини тасдиқлади.
Аёл 1993 йилдан 2003 йилгача бўлган даврда болаларни ўғирлаб, сотган. Қайд этилишича, аёлнинг жиноий ҳаракатлари оқибатида 12 оила жудоликка учраган, баъзилари эса бутунлай барбод бўлган (айрим ота-оналар боласидан айрилган учун оғир хасталикка учраб, вафот этган). Суд шу сабабли ўлим жазосини қўллаган.
Таъкидланишича, аёл судда айбини тан олган бўлса-да, унинг жазоси енгиллаштирилмаган.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!