Мамлакат президенти Масъуд Пезешкиённинг расмий сайтида эълон қилинган маълумотда таъкидланишича, барча қурбонлар мамлакат фуқаролари бўлиб, уларнинг ўлими “статистика” сифатида кўрилмаслиги лозим.
Шунингдек, баъзи қурбонлар шахси аниқланмаганлиги сабабли рўйхат тўлиқ эълон қилинмагани билдирилган.
Аввалроқ Эрон ташқи ишлар вазири Аббос Ароқчи мамлакатдаги намойишларда 3 117 киши ҳалок бўлганини эълон қилганди. Ароқчи қурбонларнинг 2 427 нафари тинч аҳоли ва хавфсизлик кучлари ходимлари, 690 нафари эса “террорчилар” эканини билдирган.
HRANA инсон ҳуқуқлари ташкилоти эса Эрондаги норозилик намойишлари вақтида ҳалок бўлганлар сони 23 минг кишидан ошганини, шундан 6126 нафар ўлим ҳолати тасдиқлангани, яна 17091 та ҳолат бўйича ўлим сабаблари юзасидан суриштирув ишлари давом этаётганини маълум қилган.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!