Аввалроқ мамлакатда 1 апрелдан бошлаб қатор товар ва хизматлар, жумладан алкоголь ва тамаки маҳсулотлари учун нақд пулда тўлов қилишга чекловлар жорий этилгани ҳақида хабар берилган эди. Кейинчалик алкоголь ва сигареталарни нақд пулга сотишни қайта тиклаш таклифи илгари сурилди. Бу таклиф президентга тақдим этилган кичик бизнес ўсиши учун қулай шарт-шароит яратишга оид тақдимотда янграган. Президент томонидан имзоланган янги фармонга кўра, 1-июндан бошлаб Ўзбекистонда меҳмонхоналар ва умумий овқатланиш корхоналари алкоголь ва тамаки маҳсулотларини сотишда нақд пул тўловларини қабул қилиши мумкин бўлади.
Ҳужжатда айтилишича, меҳмонхона ва умумий овқатланиш соҳасидаги корхоналар алкоголь ҳамда тамаки маҳсулотларини нақд пул қабул қилган ҳолда сотиш ҳуқуқига эга бўлади. Шу билан бирга, сотиш учун харид қилинган алкоголь маҳсулотлари рақамли маркировкадан фойдаланилганда якуний истеъмолчига сотилган деб ҳисобланади.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!