Янги автобуслар Фарғона шаҳрида иккита янги йўналишда қатнай бошлайди ва ҳар куни ўртача 10 минг нафар йўловчига хизмат кўрсатиш қувватига эга.
Шавкат Мирзиёевнинг 2023 йил 16 февралдаги “Жамоат транспорти тизимини ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори асосида вилоятда салмоқли ишлар амалга оширилмоқда. Йил якунига қадар Фарғона шаҳридаги автобуслар сонини 104 тага етказиш режалаштирилган.
Бундан ташқари, вилоятда жамоат транспортини янада ривожлантириш мақсадида 2025 йил апрель ойида вилоят транспорт бошқармаси ва 9 та ташувчи корхона раҳбарларининг Хитойга хизмат сафари амалга оширилди. Сафар давомида “Зонг Тонг” ва “Асиа Star” каби машҳур ишлаб чиқарувчилар билан 384 та автобус ва микроавтобус харид қилиш бўйича меморандум имзоланди. Лойиҳанинг умумий қиймати 19,5 млн долларни ташкил этади.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!