АҚШнинг собиқ президенти Дональд Трампнинг самолёти Уэст-Палм-Бич (Флорида) аэропортида бошқа самолёт билан тўқнашиб кетди. Бу ҳақда “ТАСС” хабар берди.
Қайд этилишича, воқеа якшанба куни содир бўлган ва Трампнинг Boeing 757 самолётининг қаноти халқаро аэропортда бошқа самолётга келиб урилган. Аввалроқ Boeing Alaska Airlines авиакомпаниясига январь ойида Boeing 737 MAX билан юз берган ҳодисадан кейин 160 миллион доллар товон тўлаган эди. У ерда ҳаво лайнери тешик пайдо бўлиши ва фюзелажнинг бир қисмини йўқотиб қўйганидан сўнг тез орада фавқулодда қўнишни амалга оширди.
Январь ойида Boeing 737 МАХ фавқулодда ҳолатидан сўнг, Федерал авиация маъмурияти (ФАА) ушбу самолёт турини текшириш ва эксплуатацияларни вақтинча тўхтатишни буюрган. Текширув олти ҳафта давом этган ва самолёт фюзеляжини ишлаб чиқарувчи Boeing ва Spirit AeroSystems компанияларига таъсир қилган.
Март ойида “The New York Times” газетаси Boeing 89 FAA текширувидан 33 тасида муваффақиятсизликка учраганини хабар қилганди.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!