Франция Нигерда ҳокимиятни қўлга киритган исёнчилар билан ҳарбий ҳамкорлик қилишдан бош тортмоқда ва Африка мамлакатидан ҳарбийларини олиб чиқиб кетиш ниятида.
Франция ҳам Нигердаги элчисини ва Ниамейдаги элчихона ходимларини чақириб олишга қарор қилди, улар тез орада Парижга қайтади.
Бу ҳақда Франция президенти Эммануэл Макрон ТF1 ва France 2 телеканалларига берган интервьюсида маълум қилди.
“Биз ҳозирги Нигер ҳукумати билан ҳарбий ҳамкорликни тўхтатамиз, чунки улар энди терроризмга қарши курашда қатнашишни хоҳламайдилар. Бу келгуси ҳафталарда ташкил этилади ва ҳамкорликнинг тугашини билдиради. Келгуси ҳафталар ва ойларда қўшинларни тартибли равишда олиб чиқиш зарур”, – деди Макрон Ниамейдаги базадан қўшинларнинг олиб чиқилиши ҳақида гапирар экан.
Унинг аниқлик киритишича, қўшинларнинг тўлиқ олиб чиқилиши йил охиригача амалга оширилади.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!