Собиқ футболчи ҳозирда “Эвертон” клуби мураббийи.
Френк Лемпард “Эвертон” бош мураббийлигидан кетиши мумкин.
Мерсисайд клуби ўз уйида “Брайтон”га 4:1 ҳисобида мағлуб бўлганидан сўнг, 44 ёшли мутахассис фаолиятини якунлашга яқин турибди, деб хабар беради talkSPORT.
“Эвертон” барча мусобақалардаги сўнгги 7 ўйинда ғалаба қозонмаган: 5 мағлубият ва 2 дуранг. Охирги марта “кофелар” 22-октябр куни “Кристал Пелас” устидан ғалаба қозонган (3:0).
Жамоа 18 ўйиндан кейин 15 очко жамғарган ҳолда Премер-лига турнир жадвалида 16-ўринда бормоқда.
Лемпард 2022 йилнинг январидан бери “Эвертон”ни бошқариб келмоқда.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!