$
11861.96 UZS
23.04
₽
147.13 UZS
0.08
€
13278.28 UZS
29.34
31° Кечаси 18°

"Ҳар бир билимли ёш - ватан ҳимоячиси" - Мирзиёев

20:57 / 15.02.2024

Президент Шавкат Мирзиёев Андижон вилояти Марҳамат туманидаги шахмат мактаби ва кутубхонада бўлди.

Юртимиз олдиндан салоҳиятли шахмат мактабига эга. Бугун ҳам болалар ўртасида "ақл гимнастикаси"га қизиқиш катта. Уларнинг бу иштиёқини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш мақсадида Марҳамат туманида ҳам мажмуа бунёд этилди. Эркин Воҳидов номидаги ушбу мактабда ўқувчилар дарсдан бўш вақтларида ақл машқидан сабоқ олади. Уларнинг маҳоратни ошириш учун тажрибали мураббийлар жалб қилинган. Ўқув-машғулот хоналари ва мусобақа зали мавжуд. Компютерлашган илғор дастурлар ёшларга манзур бўлмоқда.

Давлатимиз раҳбари бу ерда сабоқ олаётган ўғил-қизларнинг интилишларини қўллаб-қувватлаб, эзгу тилаклар билдирди. Бу муассасани бошқа шахмат мактаблари билан боғлаб, тажриба алмашиб бориш муҳимлигини таъкидлади.

Ушбу мактабга туташ Ёшлар кутубхонаси ҳам қурилган. У кенг ва шинам, бир вақтда 150 дан ортиқ китобхон мутолаа қилиши мумкин. Кутубхона 30 минг нусхадан зиёд адабиётга эга, қатор ахборот марказлари тармоғига уланган. Шулар боис ёшларнинг севимли масканига, интеллектуал ўйинлар, ижодий учрашувлар, китоб тақдимотлари ўтказиладиган қайноқ даргоҳга айланган.

Президент шу ерда андижонлик ёшлар билан мулоқот қилди.

- Биз иқтисодиётимизни ривожлантириб, аҳоли жон бошига даромадларни ошириш, иш жойларини кўпайтиришга ҳаракат қилаяпмиз. Андижонда ҳам катта режаларимиз бор. Бунда аввало сизларга таянамиз. Ҳар бир билимли ёш - ватан ҳимоячиси, - деди Шавкат Мирзиёев.

Таълим тизимидаги янгиликлар, ёш авлодга яратилаётган шароитлар, илмий-ижтимоий лойиҳалар ҳақида сўз борди. Президент ёшлар билан янги ташаббуслар юзасидан фикрлашди. Шунингдек, уларнинг таклифларини қўллаб-қувватлаб, мутасаддиларга кўрсатмалар берди.


Бу ҳам қизиқ

Саида Мирзиёеванинг ташаббуси амалда: Ўзбекистондаги рақамли тўловларда катта ўзгариш — Apple Pay ва Google Pay расман ишга тушди

Саида Мирзиёеванинг ташаббуси амалда: Ўзбекистондаги рақамли тўловларда катта ўзгариш — Apple Pay ва Google Pay расман ишга тушди

Бу ҳақда, Президент Администрацияси раҳабри ўзининг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида эълон қилди. Хўш, бу тизимлар фойдаланувч…
14:54 / 27.10.2026
“Ўзбекфилм” миллий кинокомпанияси янги бизнес модели асосида ишлайди

“Ўзбекфилм” миллий кинокомпанияси янги бизнес модели асосида ишлайди

“Ўзбекфилм” давлат муассасаси тугатилиб, унинг ўрнида замонавий бизнес модели асосида фаолият юритадиган янги миллий киноком…
17:47 / 26.10.2026
Кинематография агентлиги тугатилиб, ваколатлари Маданият вазирлигига ўтказилади

Кинематография агентлиги тугатилиб, ваколатлари Маданият вазирлигига ўтказилади

Президент кино соҳасини бошқариш тизимини ислоҳ қилишни маълум қилди. Унга кўра, Кинематография агентлиги тугатилиб, кино со…
17:44 / 26.10.2026
28 октябрь кунги об-ҳаво маълумоти

28 октябрь кунги об-ҳаво маълумоти

Республика бўйлаб ҳаво ўзгарувчан бўлади, айрим жойларда ёғингарчилик кузатилади.
17:52 / 27.10.2026
Ўзбекистонда бирламчи тиббий ёрдамнинг янги тизими яна 100 та туманда жорий этилади

Ўзбекистонда бирламчи тиббий ёрдамнинг янги тизими яна 100 та туманда жорий этилади

Президент Шавкат Мирзиёев бирламчи тиббий ёрдам сифатини оширишга қаратилган янги тизим келаси йилдан яна 100 та туманда жор…
11:55 / 27.10.2026
Тошкентда Оних уриб юборган 20 ёшли қиз вафот этди

Тошкентда Оних уриб юборган 20 ёшли қиз вафот этди

Тошкент шаҳрининг Учтепа туманида Оних русумли автомобил уриб юборган 20 ёшли қиз шифохонада вафот этди. Йўл-транспорт ҳодис…
11:34 / 26.10.2026
Президент кино орқали миллий ўзликни дунёга танитиш муҳимлигини таъкидлади

Президент кино орқали миллий ўзликни дунёга танитиш муҳимлигини таъкидлади

Президент миллий кино санъати орқали Ўзбекистон тарихи, маданияти ва миллий қаҳрамонларини халқаро миқёсда кенг тарғиб этиш …
17:33 / 26.10.2026
Ўзбекистонда Аппле Пай хизмати ишга туширилди

Ўзбекистонда Аппле Пай хизмати ишга туширилди

27-октябрь куни Ўзбекистонда Аппле Пай халқаро тўлов хизмати ишга туширилди. Эндиликда иПҳоне фойдаланувчилари мамлакатдаги …
13:28 / 27.10.2026
Ўзбекистонда тиббиёт тизимига сунъий интеллект жорий этилади

Ўзбекистонда тиббиёт тизимига сунъий интеллект жорий этилади

Президент Шавкат Мирзиёев тиббиётни рақамлаштириш ишлари хусусий клиникалар ва дорихоналарни ҳам қамраб олаётганини маълум қ…
11:39 / 27.10.2026
Ўзбекистонда радарларга ўртача тезликни назорат қилиш функсияси қўшиладими?

Ўзбекистонда радарларга ўртача тезликни назорат қилиш функсияси қўшиладими?

Ўзбекистонда автомобилларнинг ўртача тезлигини назорат қилувчи радар тизими жорий этилиши ҳақидаги хабарлар ҳақиқатга тўғри …
14:36 / 26.10.2026

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!