Президент кино соҳасини бошқариш тизимини ислоҳ қилишни маълум қилди. Унга кўра, Кинематография агентлиги тугатилиб, кино соҳасида давлат сиёсатини юритиш ваколати Маданият вазирлигига ўтказилади. Бу ҳақда Президент матбуот котиби Шерзод Асадов хабар берди.
Янги тизимда соҳани бошқариш, молиялаштириш ва филмлар яратиш вазифалари бир-биридан аниқ ажратилади. Шунингдек, ихчам ва замонавий бошқарув тизими йўлга қўйилади.
Маданият вазирлиги таркибида Кино санъати департаменти ташкил этилади. Департамент раҳбарининг мақоми вазир ўринбосарига тенглаштирилади.
Масъулларга бир ой муддатда департамент фаолиятини самарали ташкил этиш, Кинематография агентлиги ва унинг тизимидаги ташкилотларни тугатиш бўйича ишларни якунлаш топширилди.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!