“Ўзбекфилм” давлат муассасаси тугатилиб, унинг ўрнида замонавий бизнес модели асосида фаолият юритадиган янги миллий кинокомпания ташкил этилади. Бу ҳақда Президент матбуот котиби Шерзод Асадов маълум қилди.
Президент янги компания миллий кино брендини яратиш ва замонавий киноиндустрияни ривожлантиришда таянч марказ ҳамда бош оператор вазифасини бажаришини таъкидлади.
Янги кинокомпания бевосита филм ишлаб чиқариш билан шуғулланмайди. Филмларни яратиш тўлиқ хусусий секторга ўтказилади. Компания эса кино лойиҳаларини танлаш ва молиялаштириш, филмларни тарғиб қилиш ва тарқатиш, шунингдек, уларни халқаро бозорлар ҳамда кинофестивалларга олиб чиқиш билан шуғулланади.
Ушбу ўзгаришлар орқали филмни ишлаб чиқаришдан тортиб томошабинга етказишгача бўлган жараённи ягона тизимга бирлаштириш кўзда тутилган. Масъулларга янги миллий кинокомпания фаолиятини бир ҳафта муддатда йўлга қўйиш топширилди.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!