27-октябрь куни Ўзбекистонда Аппле Пай халқаро тўлов хизмати ишга туширилди. Эндиликда иПҳоне фойдаланувчилари мамлакатдаги саккизта маҳаллий банк ва финтех-сервис карталарини Аппле Wаллет иловасига қўшишлари мумкин.
Маълумотларга кўра, ҳозирча саккизта маҳаллий банк ва финтех-сервис карталарини Аппле Wаллетъга улаш имконияти мавжуд. Бироқ АТТО транспорт картасини иловага қўшишга уринишда Ўзбекистонда чиқарилган банк карталарини улаш мумкинлиги ҳақида билдиришнома пайдо бўлмоқда.
Бундан бир неча кун олдин Туризм қўмитаси мамлакатда Аппле Пай хизмати яқин вақт ичида ишга тушиши мумкинлигини билдирган эди. Шунингдек, сайёҳлар оқими ортиши кутилаётган Хитой ва Ҳиндистон бозорларига эътибор қаратилиб, Алипай+ ҳамда НПCИ Интернатионал тўлов тизимлари билан интегратсия ишлари олиб борилаётгани маълум қилинган.
Эслатиб ўтамиз, 19-октябрь куни Самарқандда C5+1 форматидаги тадбирлар доирасида Ўзбекистонда Гоогле Пай хизмати ишга туширилгани эълон қилинган эди. Ушбу хизматга банк карталарини улаш ҳам 27-октябрдан бошланган.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!