Президент Шавкат Мирзиёев бирламчи тиббий ёрдам сифатини оширишга қаратилган янги тизим келаси йилдан яна 100 та туманда жорий этилишини маълум қилди. Ҳозирда ушбу модел 28 та туманда синовдан ўтказилган.
“Доим айтаман, бирламчи бўғин қанча яхши ишласа, халқимиз шунча соғлом бўлади”, — деди давлат раҳбари.
Янги тизим доирасида синов ўтказилган туманлардаги 7 миллион нафар аҳоли оилавий шифокорларга номма-ном бириктирилган. Шунингдек, шифокорлар ва фуқароларнинг вазифа ҳамда мажбуриятлари ўзаро битимларда белгиланган.
Тизимни такомиллаштириш мақсадида янги лабораториялар ишга туширилган, шифокор ва ҳамширалар ўқитилган ҳамда беморларнинг тиббий муассасаларда ҳаракатланиш тартибини белгиловчи “бемор маршрути” ишлаб чиқилган. Бу ўзгаришлар поликлиникаларга аҳоли ишончини оширишга хизмат қилгани қайд этилди.
Бундан ташқари, кафолатланган пакет доирасида амбулатор беморларга 69 турдаги дори воситаси бепул берилмоқда. Келаси йилдан янги тизимни яна 100 та туманда жорий этиш режалаштирилган.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!