Таъкидланишича, чоршанба кунигача ҳудудларда ҳаво +40 даражагача исийди. 8 майдан эса ҳароратнинг бироз пасайиши бошланади ва у +27 даражага тушиши мумкин. Айрим жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғади, момақалдироқ кузатилади.
5–7 май кунлари Ўзбекистон ҳудуди бўйича қуруқ ва иссиқ об-ҳаво сақланиб туради, дея хабар бермоқда “Ўзгидромет”.
Душанбадан чоршанбагача ҳаво кундуз кунлари +35…+38 даражагача, жанубда ва чўл ҳудудларда +40 даражагача исийди.
“Бу май ойи боши учун кузатилган иқлим меъёридан сезиларли даражада юқоридир. Бундай ҳарорат ёз мавсуми учун кўпроқ хосдир”, – дея таъкидлайди синоптиклар.
8 майдан ҳарорат бироз пасайиши бошланади ва 9 май куни ҳарорат +27…+32 даражани ташкил этади.
8 майда Қорақалпоғистон Республикаси бўйича баъзи жойларда, 9 майда марказий ва шарқий вилоятларда айрим жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ кузатилиши мумкин.
5–7 майда шимолда ва чўл ҳудудларда, 8–9 майда республика бўйича баъзи жойларда шамол тезлиги 13–18 метр/сониягача кучайиши кутилмоқда, айрим жойларда шамол тезлиги 20–22 метр/сониягача кучайиши, чанг тўзонлар билан кузатилиши мумкин.
Тошкент шаҳрида 5−8 май кунлари ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат асосан +33…+36 даража, 7 майда +36…+38 даража бўлади. 9 майда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ кузатилиши мумкин. Ҳарорат +27…+30 даражагача пасаяди.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!