Тесла автомобиль ишлаб чиқарувчиси Ҳиндистондаги заводи қурилишига 2 миллиард долларгача сармоя киритишга тайёр, агар мамлакат ҳукумати ўз автомобиллари учун импорт божини дастлабки 2 йил ичида 15 фоизгача пасайтирса.
Ҳиндистон ҳукумати автомобиль компанияларининг маҳаллий ҳукуматлар олдидаги мажбуриятлари эвазига импорт солиқларини 40 000 доллардан юқори бўлган автомобиллар учун жорий 100 фоиздан 15 фоизга ва бошқалар учун 70 фоизга камайтиришга ваъда бериб, янги электр транспорт воситалари сиёсатини олиб бормоқда.
Тесла агар ҳукумат 12 мингта автомобиль учун бож тўловларини камайтиришни маъқулласа, 500 миллион долларгача, 30 минг дона автомобиль учун эса 2 миллиард долларгача сармоя киритади.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!