$
12895.55 UZS
15.2
159.38 UZS
2.7
14338.56 UZS
-196.91
35° Кечаси 21°

Инсоннинг хотиралари қаерда сақланади?

17:35 / 12.03.2023

"Агар инсонлар атрофда қанчалар ажойиб имкониятлар ва мўъжизавий тортиқлар сочилиб ётганини билганларида эди, нолиш ва дангасалик ҳақида бутунлай унутган бўлардилар". Ал-Беруний.

Аждодларимиз орасидан чиққан улуғ алломалар ҳақида мутолаа қилган вақтда уларнинг катта миқдордаги маълумотларни эслаб қолиш борасида қобилиятлари бизни ҳайрон қолдиради.

Биз эса осон йўлдан боришни истаймиз. Тўғрида, миядаги барча маълумотларни оддий флешка ичида сақлаш имкони турганда уларни ёдлаб ўтиришга не ҳожат?!

Ишлатилмайдиган, сизга фойдаси тегмаётган маълумотларнинг аста-секин унутилиб кетишини мактаб ўқувчиси ҳам жуда яхши билади. Келинг, бугун ўзимиздаги чегараланмаган имкониятлар, эътибор, хотира ва онг имкониятлари ҳақида гаплашамиз.

Хотиралар қаерда сақланади?

Нима деб ўйлайсиз, янги билимларни қабул қилиш жараёни нима учун доим оғир кечади? Гап шундаки, қабул қилиш механизми биз "Хотира" дея атайдиган қисмда жойлашган.

Хотира – миянинг бошдан кечирилган ҳодисалар, хаёллар, ҳиссиётлар, таҳлилларни ёдда сақлаш ва улар орасидаги алоқани белгилаш имкониятидир. Биз олинган маълумот керакли пайтда хотирадан чиқарилишини яхши биламиз.

Бир уринишдаёқ янги тажриба ва билимни қабул қилиш пайтида мияда электрик сигнал пайдо бўлади ва у ўзининг ёнида турган нейронни уйғотади. Сигнал кимёвий реакцияни атрофдаги нейронларга узатади, улар орасидаги масофа ҳам катта бўлмайди.

Маълумотлар мана шу ерда кичик оралиқдан ўтиб олиши лозим. Синаптик оралиқдан ўтиб такрорланган маълумот нейронлар алоқаси ёрдамида мустаҳкамланади. Шу тариқа ҳодиса хотиранинг бир қисмига айланади. Нейронларнинг ҳар бири 10 000 та турдоши билан алоқа ўрнатиши мумкин. Уларнинг умумий сони 100 миллиард эканлигини ҳисобга оладиган бўлсак, миямизнинг физиологик имкониятларини чексиз дея ҳисоблаш мумкин. Мия шунчалар кучли бўлса, нима учун исталган маълумотни эслаб қололмаймиз? Сабаби онг махсус машқлар бажармаган ҳолатда бир вақтда атиги 57 та маълумотни ёдда сақлаб туриши мумкин. Улар ҳам маълум бир тартибда бўлиши лозим. Барчасининг сабаби унинг юза қисмида. Мия ўзи учун қизиқарли бўлмаган нарсага қувват сарфламайди.

Нейронлар орасидаги алоқа эса бу каби ҳолатларда жуда заиф бўлади ва осонликча узилиб кетади. Айнан шу сабабли ҳам имтиҳон пайтида ўрганган нарсаларингизни кўп ўтмай ёдингиздан чиқариб юборасиз.

Гиппокамп

1953 йилда таниқли жарроҳ Вилям Сковилл бемори Генри Моллисонни эпилептик талвасалардан қутқариш учун операция ўтказади ва жараён давомида миянинг олд томонидаги қисми ҳамда гиппокампни олиб ташлайди. Бу беморни талвасалардан халос қилди, аммо у эндиликда маълумотларни ўз хотирасида фақат 30 сония сақлаб туриши мумкин эди, холос. Шу тариқа Моллисон 2008 йилда вафот этгунига қадар ана шундай хотира ва ақлий имкониятлар билан яшади.

Гиппокамп шарофати билан қисқа ва узоқ муддатли хотира инсоннинг яшаши ҳамда ривожланиши учун ёрдам беради. Кескин ҳолатда юзага келган адреналин чақнаши шу заҳотиёқ хотирага муҳрланади. Бунда муҳим маълумотлар ўзидан муҳим бўлмаган нарсаларни миядан сиқиб чиқаради.

Умуман олганда ёрқин эмоционал ҳолат билан қабул қилинган маълумотлар тез ва узоқ вақтга хотирага муҳрланади.

Гарчи салбий тажрибалар ҳам онгимизда узоқ муддат қолсада, эслаб қолиш учун ижобий ҳиссиётлардан фойдаланиш қулайроқдир.

Жараённи қандай қилиб тезлаштириш мумкин?

Ўзингиз учун фойдали деб ҳисоблаган маълумотни тезроқ ўзлаштиришнинг ягона усули – мияни алдашдир. Маълумотни унга диққатини тортадиган ҳолатда етказиб беришингиз керак.

Ломоносов номидаги Москва давлат университети, психология факультетининг нейропсихология кафедраси профессори Юрий Макезиянинг айтишича, эслаб қолиш вақтида ҳар қандай маълумотни қайта ишлаш керак. Бу мияга кираётган маълумот бирор усул билан аллақачон мавжуд бўлган маълумотга алоқадор бўлиши кераклигини англатади. Жараён самарадорлигини ошириш учун ўйин, роҳатланиш ва қизиқиш муҳитини яратиш лозим.

Эслаб қолиш техникаси янада самарали бўлиши учун эса экспертлар барқарор ассоциация усулидан фойдаланишни маслаҳат берадилар. Бу каби алоқани ҳосил қилишда сизга синаб кўрилган ва тажрибадан ўтган воситалар ёрдам беради. Юмор, кулги, қизиқиш, инсондаги эмоционал реакцияни келтириб чиқарадиган ҳар бир нарса шулар жумласидандир. Агар мақсад тўғри белгиланса битта эмоционал ҳолат билан боғланган 5 та суратни мия ягона информацион катакча кўринишида сақлаб қолади. Бу эса 5 та эмас, 735 та суратни эслаб қолишингиз мумкин бўлади дегани.

Визуализация воситалари

Эслаб қолишни истаган маълумотларингизни бир-бирига боғланган кўринишда кўз олингизга келтириб бирор қаҳрамон ёки эпизод билан эслаб қолишга ҳаракат қилинг. Бу ердаги асосий принцип маълумотни одатий ёки таниш нарса билан хаёлан боғлашдир. Бу ўта оддий нарса бўлиши ҳам мумкин. Мисол учун сиёҳранг фил ёки музқаймоқ тутган тўтиқуш каби. Мазкур усулнинг ҳақиқатан самарали эканлиги голландиялик тренер ва клиник психолог Риккардо Лю томонидан исботлаб берилган. У ўтказган тажрибада томошабинлар карталардаги сўзларни эслаб қолишга жуда қийналадилар, аммо қаҳрамонлар кўринишида визуализация қилинганидан кейин 10 та Америка президентини номма-ном ва керакли тартибда айтиб бера олишади.

Визуал хотира билан ишлаш усули инсониятга 1000 йиллардан бери маълум. Аммо аксарият одамлар ҳамон вербал хотирадан фойдаланганча маълумотларни сўзларни такрорлаш, ибора орқали ёдлаш ва қофиялар билан эслашга ҳаракат қиладилар. Айрим пайтларда қўшиқ матнини ёдлаб олиш учун соатлаб вақт керак, имтиҳонга оид маълумотлар, кино ёки спектаклдаги роллар сўзини эса айтмай қўяверинг.

Экспертлар статистикасига кўра, маълумотни тўғри усулда қабул қилиш ва сақлаб қолиш йўлини сайёрамиздаги одамларнинг атиги 1 фоизи билади, холос.

Нейроўзгарувчанлик

Бизнинг миямиз авваллари ҳисобланганидек статик тушунча эмас. У ҳаётимиз давомида тажрибаларга жавобан ўзгариб туради, ҳар доим машқ қилиш ва ўзгаришга тайёр ҳолатда. Нима билан шуғулланишингиздан қатъий назар – теннис ёки шахмат ўйнаш пайтида ҳам уни ўзгартириб бораверасиз. Муҳими, ўйлаш ва фикрлаш усулини ўзгартириш орқали миямизни ҳам яхши томонга ўзгартиришимиз мумкин.

Яхши нарсалар, соғлом фикрлар ва мақбул тушунчалар ҳақида ўйлаганда мақсадларимизни ҳам шакллантириб борамиз, миянинг ўзгарувчанлигига таъсир кўрсатамиз.

Шу тариқа уни самарали кўринишга келтириб, ҳаётимизни ҳам яхшилаш имкониятига эга бўламиз. Айтиш мумкинки, оптимизм ва яхшилик билан янада ривожланиб бориш ҳар кимнинг қўлидан келади.

Брейнбилдинг

Мия қариш жараёни давомида ўзининг одатий функцияларини заифлаштиради ва бу ҳаёт сифатига таъсир кўрсатмасдан қолмайди. Шу сабабли диққат, хотира ва ўйлаш имкониятларини ривожлантирадиган усуллар билан ишлаш, уларни мунтазам равишда ривожлантириб бориш керак. Бу борада замонавий воситалар ҳам етарлича. Уларнинг имкониятидан фойдаланиб қолинг.

Эволюциянинг 200 000 йили давомида инсоннинг ДНКси деярли ўзгармаган. Биз ўзимиз томонимиздан яратилаётган технологик реалликка нисбатан секинроқ ўзгаряпмиз.

Бугунги кундаги маълумотлар оқими вулқонга айланган, ҳар бир инсонда бор бўлган ишлаш имконияти эса ҳали аниқ муваффақиятни англатмайди. Шундай экан қаршимизда танлов йўли пайдо бўлади. Бири шахсий, табиий имкониятларни ривожлантириш бўлса, иккинчиси тез кунларда тирик одам миясига чип ўрнатиш имкониятини ҳам берадиган интеллектуал машиналар билан бўлган рақобатга киришишдир. Танлов қилиш имконияти эса инсониятнинг ўзи қўлида!


Қизиқарли


														
														2024 йилда дунё миллионерлари сони 2,34 миллион кишидан ошди

2024 йилда дунё миллионерлари сони 2,34 миллион кишидан ошди

Бу ҳақда Knight Frank компаниясининг йиллик Wealth Report ҳисоботида келтирилди.
12:45 / 08.03.2025

														
														ЎША ТУН…

ЎША ТУН…

Воқеий ҳикояЎша куни қўшни болалар билан қора кечгача ўйнадик.
16:27 / 03.02.2025

														
														Медуза ниқоби: Ситсилияда 2000 йилдан ошиқ ноодатий артефакт топилди

Медуза ниқоби: Ситсилияда 2000 йилдан ошиқ ноодатий артефакт топилди

Италиялик археологлар Ситсилия жанубидаги Агригенто провинциясидаги замонавий Ликата яқинида жойлашган қадимий Финзиаде шаҳр…
11:14 / 27.01.2025

														
														Илм-фан “оталари”

Илм-фан “оталари”

Илм-фан оталари тарих китобларидаги шунчаки номлар эмас. Улар ғоялари билан инсоният цивилизациясига ҳисса қўшган одамлардир…
12:11 / 15.01.2025

														
														Гендер тестлари можароси билан танилган Iman Ҳалиф Гооглеъда энг кўп қидирилган спортчи бўлди

Гендер тестлари можароси билан танилган Iman Ҳалиф Гооглеъда энг кўп қидирилган спортчи бўлди

Google қидирув тизими орқали 2024 йилда энг кўп изланган мавзуларни сарҳисоб қилди ва қидирувларни йўналишлар бўйича ажратиб…
11:22 / 12.12.2024

														
														Японияда одамларни ювадиган кир машина яратилди

Японияда одамларни ювадиган кир машина яратилди

2025 йил апрель ойида Осака шаҳрида бўлиб ўтадиган Бутунжаҳон кўргазмасида инсонлар фойдаланиши учун мўлжалланган кир ювиш м…
14:41 / 23.11.2024

														
														2024 йилнинг энг яхши пишлоғи аниқланди

2024 йилнинг энг яхши пишлоғи аниқланди

“Йилнинг энг яхши пишлоғи” номли анъанавий халқаро танлов Португалиянинг Визеу шаҳрида ўтказилди.
10:26 / 20.11.2024

														
														“Титаник”даги капитаннинг соати аукционда сотилди

“Титаник”даги капитаннинг соати аукционда сотилди

Henry Aldridge and Son аукцион уйининг хабар беришича, “Титаник”нинг 700 дан ортиқ йўловчисини қутқарган “Карпатия” кемаси к…
10:22 / 18.11.2024

														
														Дунёдаги энг қиммат зумрад кимошди савдосида сотилди

Дунёдаги энг қиммат зумрад кимошди савдосида сотилди

CBS News нашрининг хабар беришича, шаҳзода Садриддин Оғахон III нинг Cartier брошидан зумрадлари кимошди савдосида сотилди.
09:34 / 16.11.2024

Бу ҳам қизиқ

“Путинни пайшанба куни Туркияда кутаман” – Зеленский

“Путинни пайшанба куни Туркияда кутаман” – Зеленский

Украина раҳбари Россиянинг Украина билан тўғридан-тўғри музокаралар ўтказиш таклифига жавоб берди.
09:54 / 12.05.2025
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Эл-юрт умиди” стипендияси жорий этилади

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Эл-юрт умиди” стипендияси жорий этилади

Фармонга кўра, бакалавриат, магистратура ва докторантура дастурлари бўйича таълим олиш учун энг муносиб номзодларни саралаш …
10:27 / 13.05.2025
Украина Ўзбекистоннинг 3 та компаниясига нисбатан санкциялар қўллайди

Украина Ўзбекистоннинг 3 та компаниясига нисбатан санкциялар қўллайди

Украина учта Ўзбекистон компанияси ва бир Ўзбекистон фуқаросига қарши санкциялар киритди. Тегишли фармонни президент Владими…
18:38 / 11.05.2025
UFC 315. Билол Муҳаммад мағлуб этилди, Маддалена – янги чемпион

UFC 315. Билол Муҳаммад мағлуб этилди, Маддалена – янги чемпион

Канаданинг Монреал шаҳрида UFC 315 турнири ўз якунига етди.
10:53 / 11.05.2025
13 май куни қандай об-ҳаво кузатилади?

13 май куни қандай об-ҳаво кузатилади?

Ҳарорат кечаси 19-21 даража, кундузи 35-37 даража бўлади.
22:36 / 12.05.2025
Солиқ мобил иловасининг фойдаланувчилари сони маълум қилинди

Солиқ мобил иловасининг фойдаланувчилари сони маълум қилинди

Жорий йил 1 май ҳолатига кўра, Солиқ мобил иловасида 10 миллион 965 минг нафардан ортиқ фойдаланувчи рўйхатдан ўтган.
12:10 / 11.05.2025
Мубашшир Аҳмад ҳибсга олинди

Мубашшир Аҳмад ҳибсга олинди

Бу ҳақда ўзининг телеграм саҳифасида маълум қилинди.
14:34 / 12.05.2025
Онлайн платформалар ва веб-сайтларда қонунчиликни бузганлик учун жавобгарлик

Онлайн платформалар ва веб-сайтларда қонунчиликни бузганлик учун жавобгарлик

Онлайн платформалар ва веб-сайтлар фаолиятига қўйилган талабларга риоя этмаганлик учун қандай чоралар кўзда тутилган?
14:19 / 13.05.2025
Энди камбағал оилалар “қизил”, “сариқ” ва “яшил” тоифаларга ажратилади

Энди камбағал оилалар “қизил”, “сариқ” ва “яшил” тоифаларга ажратилади

Президент фармонига мувофиқ, 2025 йил 15 майдан бошлаб Камбағал оилалар реестридаги ва унга тушиш хавфи бўлган оилалар махсу…
08:58 / 13.05.2025

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Энг кўп ўқилганлар

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!