$
11911.71 UZS
-29.94
₽
146.49 UZS
-1.16
€
13319.67 UZS
-63.34
31° Кечаси 18°

Иқтисодий Ҳамкорлик Ташкилоти Саммити бошланди

16:33 / 08.11.2023

Тошкентда Иқтисодий Ҳамкорлик ташкилотининг XVI саммити арафасида ИҲТга аъзо мамлакатларнинг бизнес учрашуви бўлиб ўтди. Халқаро иқтисодий шерикликни мустаҳкамлаш йўлидаги яна бир муҳим қадам бўлган бизнес-форум ИҲТга аъзо давлатлар Савдо-саноат палаталари, вазирликлари, тегишли идоралари, банклари ва хусусий компаниялари раҳбарлари ҳамда вакилларини жамлади.

Унинг ишида Озарбайжон, Эрон, Қозоғистон, Қирғизистон, Покистон, Тожикистон, Туркманистон, Туркиядан 300 нафардан ортиқ делегат ҳамда 300 дан ортиқ маҳаллий вакиллар иштирок этдилар, уларда вазият, шунингдек, савдо-иқтисодий ҳамкорликни кенгайтириш ва фаоллаштириш истиқболлари муҳокама қилинмоқда.

Ушбу бизнес-форумдан кўзланган мақсад ИҲТ мамлакатлари билан иқтисодий ҳамкорликни фаоллаштириш, Ўзбекистон тадбиркорлари билан ушбу ташкилотга аъзо давлатлар ўртасида янги алоқаларни ўрнатишдан иборат.

Хорижий ишбилармон доиралар билан бундай кенг кўламли ва кўп форматли ҳамкорлик дунё ҳамжамияти, ишбилармон доиралар ва йирик инвесторларнинг йирик лойиҳаларни амалга ошириш, самарали ҳамкорликни чуқурлаштириш, қитъа чорраҳаси сифатидаги мамлакатимиз улкан салоҳиятини рўёбга чиқаришдан манфаатдор эканидан далолатдир.

Сўнгги йилларда Ўзбекистон ва ИҲТ ўртасида узоқ муддатли истиқболда самарали ҳамкорлик қилиш учун мустаҳкам замин яратиб, ҳамкорликда ишлаш бўйича мустаҳкам тажриба тўпланди. Президентимиз Шавкат Мирзиёев раҳнамолигида мамлакатимиз ҳар томонлама шериклик муносабатларини қарор топтиришга ўз ҳиссасини қўшиш баробарида ИҲТга аъзо давлатлар билан ҳам муносабатларни муваффақиятли ривожлантирмоқда.

Таъкидлаш жоизки, Саммитнинг асосий мақсадлари – Ўзбекистон ҳудудлари ва тармоқлари салоҳиятини намойиш этиш, Ўзбекистонда янги инвестиция лойиҳаларини амалга оширишга ИҲТга аъзо мамлакатлар компанияларини жалб қилиш, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси ва Палата ўртасидаги институционал алоқаларни мустаҳкамлашдан иборат.


Бу ҳам қизиқ

Тошкентда Spark ёниб кетди

Тошкентда Spark ёниб кетди

Кеча, 2 ноябрь куни Тошкент шаҳрининг Шайхонтоҳур туманида Spark автомобилида ёнғин содир бўлди.
12:51 / 03.11.2026
Ўзбекистонда 200 мингга яқин ёш хорижда ишлаш учун тил сертификатига эга

Ўзбекистонда 200 мингга яқин ёш хорижда ишлаш учун тил сертификатига эга

Президент Шавкат Мирзиёев хорижда юқори даромадли иш ўринларига эга бўлиш учун чет тилларини биладиган ёшларни касбга тайёрл…
14:54 / 02.11.2026
“Imarat Development” МЧЖга нисбатан жиноят иши қўзғатилди

“Imarat Development” МЧЖга нисбатан жиноят иши қўзғатилди

Маълум бўлишича, МЧЖга Тошкент шаҳар ИИББ ҳузуридаги Тергов бошқармаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг …
09:39 / 02.11.2026
Бугун Ўзбекистонда ёғингарчилик кутилмайди

Бугун Ўзбекистонда ёғингарчилик кутилмайди

Бугун Ўзбекистон бўйлаб ҳаво ўзгарувчан бўлади. Республиканинг аксарият ҳудудларида ёғингарчилик кузатилмайди. Бу ҳақда Ўзги…
17:34 / 02.11.2026
Хазонларни ёқманг, табиатни ва ўзингизни заҳарламанг!

Хазонларни ёқманг, табиатни ва ўзингизни заҳарламанг!

Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси дала майдонларида анғиз, хазон, шох-шабба ва бошқа ўсимликлар қолдиқларига ўт қўй…
10:08 / 02.11.2026
“Заковат-Гамбит” шахмат турнири ғолиблари тақдирланди

“Заковат-Гамбит” шахмат турнири ғолиблари тақдирланди

Мамлакатнинг интеллектуал салоҳияти нафақат истеъдод эгаларининг ютуқлари, балки ҳар бир инсоннинг қобилиятини юзага чиқариш…
14:29 / 31.10.2026
Ўзбекистон ва АҚШ Сиэтлда сунъий интеллект бўйича ҳамкорлик меморандумини имзолади

Ўзбекистон ва АҚШ Сиэтлда сунъий интеллект бўйича ҳамкорлик меморандумини имзолади

30 октябрь куни АҚШнинг Вашингтон штатидаги Сиэтл шаҳрида Ўзбекистон ва АҚШ ўртасида сунъий интеллект соҳасидаги ҳамкорлик и…
12:30 / 02.11.2026
4 ноябрь кунги об-ҳаво маълумоти

4 ноябрь кунги об-ҳаво маълумоти

Республика бўйлаб ҳаво ўзгарувчан бўлади, айрим жойларда ёғингарчилик кузатилади.
17:30 / 03.11.2026
Ўзбекистонда мобил радарлар ҳақида огоҳлантирувчи белгилар мажбурияти бекор қилинди

Ўзбекистонда мобил радарлар ҳақида огоҳлантирувчи белгилар мажбурияти бекор қилинди

Ҳукумат қарорига мувофиқ, 2026 йил 30 октябрдан Ўзбекистон автомобиль йўлларида мобил радарлар жойлашган ҳудуд ҳақида ҳайдов…
11:19 / 02.11.2026
Лондондаги қадимий тобутдан топилган скелет кимга тегишли экани аниқланди

Лондондаги қадимий тобутдан топилган скелет кимга тегишли экани аниқланди

Лондондаги Вестминстер аббатлигидан топилган, қарийб 150 йилдан бери сир бўлиб келган скелет XI аср бошларида яшаган Вестмин…
10:20 / 03.11.2026

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!