Диққат! Ўсимликлар қолдиқларининг ёқилиши натижасида атмосфера ҳавосига жуда кўп миқдорда (токсик) заҳарли моддалар — углерод оксиди (СО), азот оксиди (NOx), азот 2 оксиди (NO2), бенз(а)пирен диоксин, дибензофуран, олтингугурт оксиди, фосген каби атроф-муҳит ва инсон саломатлигига жиддий зарар етказувчи заҳарли моддалар ажралиб чиқади. Қолаверса, оловнинг юқори ҳарорати таъсирида тупроқ таркибидаги макро ва микроэлементлар йўқолади, тупроқ унумдорлиги камаяди.
Унутманг! Дала майдонларига ўт қўйиш қонунга кўра қатъий тақиқланган, бу каби ҳуқуқбузарликлар МЖтКнинг тегишли моддаларига кўра базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 бараваригача миқдорда маъмурий жаримага сабаб бўлади. Шунингдек, ёнғин содир бўлган экин майдонларининг ҳар бир гектарига етказилган зарар бўйича амалдаги тартиб асосида иқтисодий чоралар белгиланади.
Маълумот учун, “Ўзбеккосмос” агентлиги давлат космик мониторинги дастури доирасида сомонпоялар ёқилиши ҳолатларини ҳамда ҳуқуқбузарларни аниқлаш ва уларга қарши тезкор чора кўриш бўйича ҳамкорликда ишлар олиб борилмоқда.
Ҳурматли фермерлар, деҳқонлар ва ер эгалари! Дала майдонларидаги хазонлар ва ўсимликлар қолдиқларини ёқманг, атроф-муҳит ва инсонлар саломатлигига зарар етказманг! Аксинча, ўсимликлар қолдиқларидан кўчатларни компостлаш, мулчалашда ёки чорвачилик эҳтиёжлари учун фойдаланинг. Табиатни асраш — келажакни асрашдир.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!