Фарғона вилоятида Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти Фарғона шаҳар бўлими терговчиси 100 минг доллар пора олганликда гумонланиб ушланди. Бу ҳақда DXX хабар берди.
Маълум қилинишича, терговчи жиноят иши бўйича етказилган зарар миқдорини камайтириш, тергов ҳаракатларини айбланувчи фойдасига ҳал қилиш ҳамда унга нисбатан эълон қилинган қидирувни бекор қилиш эвазига пора олганликда гумон қилинмоқда.
Ҳолат юзасидан унга нисбатан Жиноят кодексининг 210-моддаси 3-қисми «а» банди билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!