Президент Шавкат Мирзиёев хорижда юқори даромадли иш ўринларига эга бўлиш учун чет тилларини биладиган ёшларни касбга тайёрлаш зарурлигини таъкидлади. Маълум қилинишича, Ўзбекистонда инглиз тилини пухта ўрганиб, тегишли сертификат олган ёшлар сони 200 мингга яқин.
Давлат раҳбарига кўра, хорижда ишлаш истагидаги тил биладиган ёшларни техникумларда талаб юқори бўлган касбларга ўқитиб, АҚШ, Канада, Австралия, Янги Зеландия, Сингапур ва Европа давлатларидаги иш ўринларига йўналтириш мумкин.
Йиғилишда Германия мисолида мавжуд имкониятлар ва муаммолар ҳам кўриб чиқилди. Жорий йилнинг ўзида Германиядан 45 минг нафар мутахассис бўйича буюртма келиб тушган, бироқ немис тилини биладиган кадрлар етишмаслиги сабабли атиги 2 минг киши ишга жойлашган.
Шу муносабат билан Президент мактабларда немис тилини ўқитишни кучайтириш, хорижда ишлашни мақсад қилган ёшларни 9–11-синфларданоқ чет тилларига тайёрлаш зарурлигини таъкидлади.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!