30 октябрь куни АҚШнинг Вашингтон штатидаги Сиэтл шаҳрида Ўзбекистон ва АҚШ ўртасида сунъий интеллект соҳасидаги ҳамкорлик истиқболларига бағишланган халқаро форум бўлиб ўтди. Тадбир якунида Ўзбекистоннинг Вашингтон штатидаги Бош консулхонаси ва Жаҳон рақамли технологиялар академияси (WDTA) ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди.
Форум Бош консулхона, Америка–Ўзбекистон бизнес ва инвестиция кенгаши, IT Park Uzbekistan ҳамда WDTA томонидан ташкил этилди. Унда технология соҳаси, университетлар, инвестиция ҳамжамияти ва давлат идораларининг қарийб 60 нафар вакили қатнашди. Иштирокчилар орасида Microsoft ва Meta мутахассислари, Гарвард, Вашингтон ва Шимоли-шарқ университетлари ҳамда Сиэтл маъмурияти вакиллари ҳам бўлди. Тадбир «Seattle AI Week» доирасида ўтказилди.
Форумда Ўзбекистон ва АҚШ ўртасидаги технологик ҳамкорликни кенгайтириш, сунъий интеллект бўйича мутахассислар тайёрлаш, стартапларни ривожлантириш, инвестициялар жалб қилиш ва амалий СИ ечимларини жорий этиш масалалари муҳокама қилинди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбарининг маслаҳатчиси, Америка–Ўзбекистон бизнес ва инвестиция кенгаши Котибияти раҳбари Нозима Давлетова мамлакатнинг рақамли ривожланиш бўйича устувор йўналишларини тақдим этди. Бош консул Аҳрор Бурхонов эса Ўзбекистоннинг АҚШнинг Тинч океани шимоли-ғарбий минтақаси билан ҳамкорлигини ривожлантириш имкониятларига тўхталди.
IT Park Uzbekistan вакили Руслан Яппаров миллий IT экотизимини ривожлантириш, ёшларни етакчи СИ компаниялари иштирокида ўқитиш, ҳисоблаш инфратузилмасини кенгайтириш ва ўзбек стартапларини хорижий бозорларга олиб чиқиш масалаларини ёритди.
Муҳокамаларда университетлар қошидаги инкубаторларни ривожлантириш, стартаплар учун менторлик дастурларини йўлга қўйиш ва бизнес эҳтиёжларига мос мутахассислар тайёрлаш масалалари ҳам кўриб чиқилди. Агротехнологиялар, сув тежовчи технологиялар, тил хизматлари ва ногиронлиги бўлган шахслар учун қулай рақамли е
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!