Тошкент шаҳрида акциз маркаси бўлмаган тамаки маҳсулотларини ноқонуний сотиш билан шуғулланган бир неча шахслар ушланди.
Департамент ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирларда жами 8 мингдан ортиқ қути акциз маркасиз тамаки маҳсулотлари аниқланиб, ашёвий далил сифатида олинган.
Жумладан, фуқаролар А.И. ва Ф.К. 1 539 қути “Esse Change” тамаки маҳсулотларини 7 200 долларга сотаётган вақтда қўлга олинган. Улардан яна 1 832 қути тамаки маҳсулоти олинган.
Шунингдек, Юнусобод туманида 3 183 қути, яна бир савдо дўконида эса 3 793 қути акциз маркасиз тамаки маҳсулотлари аниқланган. Уларнинг умумий қиймати 370 млн сўмдан ортиқ.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 186-1-моддаси билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!