Тошкентда Spark ёниб кетди
Кеча, 2 ноябрь куни Тошкент шаҳрининг Шайхонтоҳур туманида Spark автомобилида ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар Фавқулодда вазиятлар бош бошқармаси хабар берди.
Маълум қилинишича, соат 17:49 да Беруний кўчасида Spark автомобили ёнаётгани ҳақида хабар келиб тушган. Қутқарувчилар воқеа жойига етиб бориб, ёнғинни соат 17:54 да бартараф этган.
Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олганлар йўқ. Ёнғин сабаби ҳозирча маълум қилинмаган.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!