Давлат хавфсизлик хизмати, Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ички ишлар органлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирлар давомида бир нечта коррупцион ҳолатлар аниқланди. Хоразм вилоятида ИИБ ходими фуқарони ички ишлар органларига ишга жойлаштириш эвазига 4500 АҚШ доллари талаб қилган. У 1800 доллар ва 2,4 млн сўм олаётган вақтида қўлга олинган.
Тошкент вилоятида таълим бўлими методисти фуқародан оилавий боғча очиш учун рухсатнома расмийлаштириб бериш эвазига 1,5 млн сўм ва 200 доллар талаб қилган. У маблағни олаётганида ушланган. Шунингдек, ушбу жараёнда иштирок этган Фавқулодда вазиятлар бўлими инспекторининг ҳам ноқонуний ҳаракатларига чек қўйилди.
Қорақалпоғистон Республикасида эса фуқаро аёл бошқа бир шахсга ёшга доир нафақани расмийлаштиришда ёрдам бериш учун иш стажини сунъий ошириб бериш эвазига 7 млн сўм олаётганида қўлга олинди.
Мазкур ҳолатлар юзасидан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!