Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Каттақўрғон шаҳар бўлими ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда ноқонуний фаолиятга чек қўйилди.
Аниқланишича, “Ҳ.” оилавий корхонаси раҳбари А.И. “Навбаҳор” МФЙ ҳудудидаги хонадонда яширин цех ташкил этиб, қўлбола жувоз ускунаси ёрдамида ёғ ишлаб чиқарган.
Тадбир давомида 2 дона жувоз ускунаси, 2 дона электр двигатель ва бошқа ашёвий далиллар олиб қўйилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 186-2-моддаси (чигитдан олинадиган маҳсулотни қонунга хилоф равишда ишлаб чиқариш ёки муомалага киритиш) билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!