$
11993.53 UZS
40.8
158.52 UZS
-0.96
14054.02 UZS
32.27
31° Кечаси 18°

Корхоналарнинг барқарор фаолиятини қўллаб-қувватлаш чоралари кўриб чиқилди

17:24 / 05.05.2026

Президент Шавкат Мирзиёев ишлаб чиқариш корхоналари фаолиятини барқарорлаштириш ҳамда тадбиркорларни ўйлантираётган муаммоли масалаларни ҳал этиш юзасидан тақдимот билан танишди.

Мамлакатимизда тадбиркорликни ривожлантириш, инвестиция лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш ва янги ишлаб чиқариш қувватларини яратиш бўйича кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. Шу билан бирга, саноатда мавжуд имкониятлардан тўлиқ фойдаланиш, аввал ишга туширилган корхоналарнинг барқарор фаолият юритишини таъминлаш, уларнинг маҳсулот ишлаб чиқариш ва экспорт салоҳиятини ошириш эса муҳим вазифа бўлиб қолмоқда.

Тақдимотда турли сабабларга кўра тўлиқ қувватда ишламаётган ва тушуми камайган корхоналар фаолиятини ўрганиш натижалари кўриб чиқилди. Бундай ҳолатлар асосан тўқимачилик, қурилиш материаллари, озиқ-овқат, нефть-кимё, электротехника ва бошқа тармоқларда кузатилмоқда.

Ушбу тоифадаги корхоналар фаолиятига салбий таъсир кўрсатаётган омиллар орасида айланма маблағ етишмовчилиги, коммунал инфратузилма билан боғлиқ масалалар, лойиҳаларнинг кечикиши, ускуналарнинг эскиргани, хомашё занжиридаги узилишлар, маҳсулотга талабнинг пасайиши каби муаммолар кўрсатиб ўтилди.

Бу муаммоларни ҳал қилиш орқали корхоналарда ишлаб чиқаришни тиклаш ва мавжуд қувватларни тўлиқ ишга солиб, қўшимча 65,6 триллион сўмлик маҳсулот ишлаб чиқариш ва экспорт қилиш имконияти борлиги аниқланди.

Шу боис, ҳар бир корхона ҳолатини алоҳида ўрганиб, уларни тўлиқ қувватга олиб чиқиш бўйича янги тизим жорий этилиши белгиланди. Бунинг учун мутасадди идоралар ва банклар иштирокида Республика штаби ташкил этилади. Штаб вакиллари жойларга чиқиб, икки ҳафта муддатда корхоналар фаолиятига тўсқинлик қилаётган масалаларни аниқлайди ва уларни жойида ҳал этиш чораларини кўради.

Фаолиятини тиклаш имконияти мавжуд корхоналарга зарур кредит маблағларини ажратиш, айланма маблағ билан таъминлаш, инфратузилма ва хомашё масалаларини ҳал этиш бўйича банклар ва масъул идоралар биргаликда ишлайди.

Тақдимотда тижорат банклари балансидаги йирик мол-мулклар масаласига ҳам эътибор қаратилди.

Бугунги кунда банклар балансида қиймати 10 миллиард сўмдан юқори бўлган 70 та мол-мулк мавжуд. Мазкур активларни иқтисодиётга қайта жалб қилиш, уларга инвестор топиш ва ишлаб чиқариш майдонларига айлантириш бўйича алоҳида механизмлар ишлаб чиқилиши белгиланди.

Тақдимотда инвестиция дастурлари доирасида ишга туширилган лойиҳалар фаолиятини ҳисобга олиш ва уларнинг натижадорлигини баҳолаш масаласига тўхталиб ўтилди. 2021-2025 йилларда амалга оширилган қарийб 17 мингта лойиҳа натижасида ишга тушган корхоналарнинг айримлари ўз фаолиятини солиқ ва статистика ҳисоботларида тўлиқ акс эттирмаётгани кўрсатиб ўтилди. Мутасаддиларга ҳар бир лойиҳани ўрганиб, уларни солиққа тортиш ва статистика ҳисоботларида тўғри акс эттиришни таъминлаш топширилди.

Ишбилармонлик муҳитига салбий таъсир кўрсатаётган ҳамда аҳоли ва тадбиркорлик субъектларининг эътирозларига сабаб бўлаётган айрим масалалар ҳамда уларнинг ечими бўйича таклифлар кўриб чиқилди.

Хусусан, тадбиркорлик субъектларининг пешлавҳалари ва бренд белгиларини жойлаштириш, умумий овқатланиш ва савдо объектлари учун айрим маъмурий талаблар, меҳнат муносабатларидаги тартиб-таомиллар, нақд пулсиз тўловлар, солиқ имтиёзларини қўллаш, молиявий жарималар, ташқи иқтисодий фаолиятдаги ҳужжатбозлик каби масалалар муҳокама қилинди.

Масалан, амалдаги тартибга кўра, айрим ҳолларда корхона номи, фаолият тури ёки савдо белгиси акс этган пешлавҳалар ҳам реклама сифатида баҳоланиб, улар учун алоҳида паспорт расмийлаштириш ва тўловларни амалга ошириш талаб этилмоқда. Бу тадбиркорлар учун қўшимча маъмурий юк бўлиши билан бирга савдо ва хизмат кўрсатиш объектларининг танилиши, мижозлар оқими ва тушумига ҳам таъсир кўрсатмоқда.

Шу муносабат билан тадбиркорлик субъектининг номи ва фаолият тури тўғрисида бинога жойлаштирилган ахборотни реклама сифатида баҳоламаслик ва бунинг учун тегишли паспортларни расмийлаштиришни бекор қилиш таклиф этилди. Рекламалар ва бошқа ахборот белгиларини жойлаштиришга доир дизайн талабларини тадбиркорлар таклифларини инобатга олган ҳолда босқичма-босқич жорий этиш, юридик шахсларга тегишли транспорт воситаларига ўз савдо белгисини жойлаштириш тартибини соддалаштириш ташаббуси илгари сурилди.

Умумий овқатланиш корхоналарига қўшилган қиймат солиғининг бир қисмини қайтариш тартибини соддалаштириш, айрим савдо, умумий овқатланиш ва хизмат кўрсатиш объектлари учун экологик экспертиза ҳамда компенсация тўловлари билан боғлиқ тартибларни енгиллаштириш таклиф этилди. Шунингдек, меҳнат муносабатларида иш берувчи ва ходим ўртасидаги айрим тартиб-таомилларни аниқлаштириш таклиф қилинди.

Рақамлаштириш ва нақд пулсиз тўловлар йўналишида аҳоли ва бизнес учун қулайликни оширишга қаратилган таклифлар билдирилди. Хусусан, айрим товар ва хизматлар учун тўловларни нақд пулсиз шаклда амалга ошириш амалиёти кенгайиб бораётгани боис, банк инфратузилмаси, комиссиялар ва истеъмолчиларга қайтариладиган кешбек тизимини такомиллаштириш зарурлиги қайд этилди.

Жисмоний шахсларнинг ўз банк карталари ўртасидаги пул ўтказмаларини комиссиясиз амалга ошириш, нақдсиз тўловларни аҳоли учун қулай бўлган шаклларини кўпайтириш, умумий овқатланиш, алкоголь, тамаки ва ёқилғи сотиш соҳаларида харид чеки бўйича ҳисобланган кешбекни тезкор қайтариш имкониятини яратиш таклиф этилди. Шу билан бирга, банк карталари орқали амалга ошириладиган операцияларда хавфсизликни таъминлаш мақсадида жорий этилган антифрод SMS-хабарномалар бўйича харажатларни қайта кўриб чиқиш, мобил иловалардаги хабарномалар ёки биометрик идентификация каби муқобил ечимлардан фойдаланиш таклиф қилинди.

Солиқ маъмурчилиги ва молиявий жарималар йўналишида солиқ имтиёзларини қўллашда юзага келаётган низоли ҳолатларни бартараф этиш, солиқ қарздорлиги бўйича ҳисобланаётган пеня асосий қарз суммасидан ошиб кетмаслиги бўйича нормани жорий этиш, чек бермаслик ҳолати юзасидан хабар юбориш тизимини суиистеъмол қилиш ҳолатларининг олдини олиш, ҚҚС гувоҳномасини тўхтатиш тартибини такомиллаштириш илгари сурилди.

Ташқи иқтисодий фаолиятни соддалаштириш мақсадида импорт жараёнида бир-бирини такрорловчи ҳужжатларни қисқартириш, тадбиркорларга хорижда савдо уйлари, филиал ва ваколатхоналар очиш учун қулайроқ тартиб яратиш, “Ўзэкспомарказ” имкониятларидан самарали фойдаланган ҳолда миллий маҳсулотларни халқаро бозорларда кенг тарғиб қилиш бўйича таклифлар билдирилди.

Давлатимиз раҳбари тадбиркорлик учун ортиқча тўсиқларни камайтириш, назорат ва тартибга солиш механизмларини соддалаштириш, рақамлаштириш жараёнларини бизнесга қўшимча юк эмас, қулайлик яратадиган воситага айлантириш зарурлигини таъкидлади.

Мутасаддиларга мавжуд саноат қувватларини тўлиқ ишга солиш, корхоналарни молиявий соғломлаштириш, ишлаб чиқариш ва экспорт ҳажмини ошириш, янги иш ўринлари яратиш ҳамда тадбиркорлар учун қулай шароитларни кенгайтириш юзасидан аниқ топшириқлар берилди.



														
														Корхоналарнинг барқарор фаолиятини қўллаб-қувватлаш чоралари кўриб чиқилди

Корхоналарнинг барқарор фаолиятини қўллаб-қувватлаш чоралари кўриб чиқилди

Президент Шавкат Мирзиёев ишлаб чиқариш корхоналари фаолиятини барқарорлаштириш ҳамда тадбиркорларни ўйлантираётган муаммоли…
17:24 / 05.05.2026

														
														6 май кунги об-ҳаво маълумоти

6 май кунги об-ҳаво маълумоти

Тошкент шаҳрида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 16-…
17:00 / 05.05.2026

														
														Кучли таъсир қилувчи дори воситаларини ноқонуний сотган шахслар ушланди

Кучли таъсир қилувчи дори воситаларини ноқонуний сотган шахслар ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг бир нечта ҳудудий бўлимлари ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ҳамкорлигида ўтк…
15:45 / 05.05.2026

														
														Каттақўрғонда истеъмолга яроқсиз ёғ ишлаб чиқариш ҳолати фош этилди

Каттақўрғонда истеъмолга яроқсиз ёғ ишлаб чиқариш ҳолати фош этилди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Каттақўрғон шаҳар бўлими ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ҳамкорлигида ўткази…
15:44 / 05.05.2026

														
														Тошкент халқаро аэропорти ёпилади, янги аэропорт қурилади

Тошкент халқаро аэропорти ёпилади, янги аэропорт қурилади

Пойтахтда янги халқаро аэропорт қурилиши режалаштирилмоқда.
15:17 / 05.05.2026

														
														“Фахрийлар” учун янги имтиёзлар белгиланмоқда

“Фахрийлар” учун янги имтиёзлар белгиланмоқда

“Фахрийлар тўғрисида”ги қонун лойиҳасига кўра, муайян соҳа ёки касбда узоқ йиллар давомида виждонан ва намунавий меҳнат қилг…
14:02 / 05.05.2026

														
														Мактабларда давомат “ақлли” камералар орқали назорат қилинади

Мактабларда давомат “ақлли” камералар орқали назорат қилинади

Таълим тизимини рақамлаштириш доирасида мактабларда давоматни назорат қилишнинг янги тизими жорий этилмоқда.
13:53 / 05.05.2026

														
														Фарзандли бўлган эркакларга ҳам декрет таътили берилиши мумкин

Фарзандли бўлган эркакларга ҳам декрет таътили берилиши мумкин

Олий Мажлисда кўриб чиқилган қонун лойиҳаларидан бири фарзандли бўлган оталарга ҳам қўшимча таътил бериш масаласига бағишлан…
13:46 / 05.05.2026

														
														Самарқандда ёқилғи қуйиш шохобчасидаги ёнғин бартараф этилди

Самарқандда ёқилғи қуйиш шохобчасидаги ёнғин бартараф этилди

5 май куни соат 11:13 да Самарқанд шаҳар Буюк Ипак йўли кўчасида жойлашган автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчасида ёнғин сод…
13:40 / 05.05.2026

														
														Жавоҳир Синдоров Варшавадаги нуфузли турнирда иштирок этади

Жавоҳир Синдоров Варшавадаги нуфузли турнирда иштирок этади

Ўзбекистонлик гроссмейстер Жавоҳир Синдоров бугун Польшанинг Варшава шаҳрида старт оладиган халқаро турнирда иштирок этади.
10:36 / 05.05.2026

Бу ҳам қизиқ

Трамп Жанубий Кореяни Ҳормуз бўғозидаги АҚШ миссиясига қўшилишга чақирди

Трамп Жанубий Кореяни Ҳормуз бўғозидаги АҚШ миссиясига қўшилишга чақирди

АҚШ президенти Donald Trump Жанубий Кореяни Ҳормуз бўғозида АҚШ бошчилигида олиб борилаётган “Озодлик миссияси”га қўшилишга …
09:53 / 05.05.2026
“Фахрийлар” учун янги имтиёзлар белгиланмоқда

“Фахрийлар” учун янги имтиёзлар белгиланмоқда

“Фахрийлар тўғрисида”ги қонун лойиҳасига кўра, муайян соҳа ёки касбда узоқ йиллар давомида виждонан ва намунавий меҳнат қилг…
14:02 / 05.05.2026
Эрон Ҳормуз бўғозида БАА танкерига зарба бергани айтилмоқда

Эрон Ҳормуз бўғозида БАА танкерига зарба бергани айтилмоқда

Бирлашган Араб Амирликлари (БАА) Эронни Ҳормуз бўғозида нефть танкерига ҳужум уюштиришда айблади.
09:27 / 05.05.2026
Ҳормузни кесиб ўтмоқчи бўлган кема ўққа тутилди

Ҳормузни кесиб ўтмоқчи бўлган кема ўққа тутилди

Эрон оммавий ахборот воситалари Жаск ороли яқинида АҚШ денгиз флоти кемасига зарба берилгани ҳақида хабар берди.
17:03 / 04.05.2026
Тошкент халқаро аэропорти ёпилади, янги аэропорт қурилади

Тошкент халқаро аэропорти ёпилади, янги аэропорт қурилади

Пойтахтда янги халқаро аэропорт қурилиши режалаштирилмоқда.
15:17 / 05.05.2026
Корхоналарнинг барқарор фаолиятини қўллаб-қувватлаш чоралари кўриб чиқилди

Корхоналарнинг барқарор фаолиятини қўллаб-қувватлаш чоралари кўриб чиқилди

Президент Шавкат Мирзиёев ишлаб чиқариш корхоналари фаолиятини барқарорлаштириш ҳамда тадбиркорларни ўйлантираётган муаммоли…
17:24 / 05.05.2026
Фермер 7,7 гектар ер майдонини ноқонуний сотмоқчи бўлди

Фермер 7,7 гектар ер майдонини ноқонуний сотмоқчи бўлди

Сурхондарё вилояти Ангор туманида фаолият юритувчи фермер хўжалиги раҳбари хўжаликка тегишли 7,7 гектар ер майдонини фуқаро …
08:57 / 05.05.2026
Мактабларда давомат “ақлли” камералар орқали назорат қилинади

Мактабларда давомат “ақлли” камералар орқали назорат қилинади

Таълим тизимини рақамлаштириш доирасида мактабларда давоматни назорат қилишнинг янги тизими жорий этилмоқда.
13:53 / 05.05.2026
Самарқандда ёқилғи қуйиш шохобчасидаги ёнғин бартараф этилди

Самарқандда ёқилғи қуйиш шохобчасидаги ёнғин бартараф этилди

5 май куни соат 11:13 да Самарқанд шаҳар Буюк Ипак йўли кўчасида жойлашган автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчасида ёнғин сод…
13:40 / 05.05.2026
5 май кунги об-ҳаво маълумоти

5 май кунги об-ҳаво маълумоти

Тошкент шаҳрида ҳаво ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 14-16 …
15:52 / 04.05.2026

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!