$
11903.15 UZS
-62.36
₽
146.75 UZS
0.79
€
13329.15 UZS
-108.12
31° Кечаси 18°

Ишингизни ёмон кўрсангиз, нима қилиш керак?

13:33 / 18.04.2023

“Мен ишимни ёмон кўраман”. Шу сўзларни кимгадир айтганингизда, улар сизга “дарахт бир жойда кўкаради” деган нақлни айтган, тўғрими? Бироқ сиз дарахт эмассиз, унутманг. Агар ростдан ҳам ҳозирги ишингиздан кўнглингиз тўлмаса, сизда учта вариант бўлади. Улардан бири – ўзингиз қилаётган ишингиздан завқланмасангиз ҳам, у ерда ишлашда давом этасиз, иккинчиси – вазиятни яхшилашга ҳаракат қиласиз, учинчиси – бу ишни ташлаб, ҳаётнинг кейинги босқичига ўтасиз. 

Бироқ ҳар доим вазиятни яхшилаш имконияти мавжуд. Сиз ёмон кўрган ишни қандай тарк этишни ўйлашдан олдин, келинг, ўз ишингизни қандай севиш кераклигини кўриб чиқайлик.

“Ишимни ёмон кўраман” каби фикрларни тинч қўйинг

Ишингиздан нафратланишни давом эттириш вариант эмас. Нега? Янги иш топиш осон эмас ва ишончли бизнес даромадини яратиш вақт талаб қилиши мумкин. “Мен ўз ишимни мутлақо ёмон кўраман” деган фикрдан “ҳозирча ишим жойида” ёки ҳаттоки “менга шу кунларда ишим жуда ёқади” деган фикрга ўтишнинг кўплаб усуллари мавжуд. Яъни, вазиятни яхшилаш учун ҳаракат қилинг ва ҳиссий ҳолатингизни яхшилаш учун нуқтаи назарингизни ўзгартиринг.

Иш ҳақиқатан ҳам муаммо эканлигини аниқланг

Ишни “Мен ишимни ёмон кўраман” деб ўйлашга мажбур қиладиган нарсалар рўйхатини тузишдан бошланг. Нафратга нима сабаб бўлаётганини аниқлашга ҳаракат қилинг. Бу ёмон хўжайинми? Ҳаддан ташқари рақобатбардош ҳамкасбларми? Сиз бажара олмайдиган ёки яхши бажара олмайдиган янги ва қўшимча масъулиятми? Иш юки бирдан ортдими ёки камайдими? Бу сизга муаммони ҳал қилишга кўмак беради. Бундан ташқари, агар сиз иш қидиришни бошлашга қарор қилсангиз, кейинги ишингизда нимани хоҳламаслигингизни аниқлашга ёрдам беради.

Мақсадларни белгиланг

Энди нима учун ишингиздан нафратланаётганингизни аниқлаганингиздан сўнг, вазиятни яхшилаш йўлларини ишлаб чиқишга ҳаракат қилинг. Кичик ғалабаларни қидиринг. Агар сиз ниманидир яхшиласангиз, бу катта ўзгаришларга олиб келиши мумкин.

Нима учун бу ишни қабул қилганингизни ўзингизга эслатинг

Ишингиздан қанчалик нафратлансангиз ҳам, иш топишдан умидвор бўлган миллионлаб ишсизлар ҳақида ўйлаб кўринг. Сизнинг ишингиз мукаммалликдан узоқ бўлса-да, бу ҳали ҳам иш. Бу сизга маош тўлайди ва жамиятга ҳисса қўшиш имкониятини яратади.

Баъзан бу ишни бошлаганингизда эга бўлган мотивацияни бир эслаб кўринг. Эҳтимол, яхшигина маош, ишингиз уйга яқин ёки шахсий ривожланиш учун фойдаси катта. Ижобий фикрлашни яратишдан ташқари, сиз учун нима муҳимлигини тушуниш кейинги қадамларингизни оқилона танлашга ёрдам беради. “Миннатдорчилик ҳаётнинг тўлиқлигини очади”, – деб ёзади ёзувчи Мелоди Битти. – “Бу бизда мавжуд бўлган нарсаларни етарлича ва яна кўп нарсаларга айлантиради. Бу рад этишни қабул қилишга, тартибсизликни аниқликка, овқатни зиёфатга, бегона одамни дўстга айлантиради”.

Нима қилишни яхши кўришингизни аниқланг

Муаллиф ва мотивацион маърузачи Саймон Синек шундай дейди: “Бизга ёқмайдиган нарса учун қаттиқ ишлаш стресс деб, биз севган нарса учун қаттиқ ишлаш эса эҳтирос деб аталади”.

Ҳаётингизга фойда келтирмайдиган ва вақтингизни беҳуда сарфлайдиган машғулотлардан воз кечинг. Тежаган вақтингиздан ўзингизга ёқадиган ишни бажариш учун фойдаланинг. “Мен ишимни ёмон кўраман” дейиш осон, лекин ўз қулайлигингиз учун ҳаракат талаб қилинади. Нима бўлишидан қатъий назар, нима қилишни яхши кўришингизни билсангиз, буни кундалик ишингизга киритишингиз мумкин.

Ёрдам сўранг

Стрессли, ғазабланган, ҳаддан ташқари сиқилган ёки ишда ҳақоратланганда ёрдам сўраш уят эмас. Америка Қўшма Штатларининг 44-президенти Барак Обама, “Сизга керак бўлганда ёрдам сўрашдан қўрқманг. Мен буни ҳар куни қиламан. Ёрдам сўраш заифлик белгиси эмас, бу куч белгисидир”, деган экан. Вазиятингизни яхшилаш йўлларини аниқлаш учун ишончли ҳамкасбингиз, менежерингиз ёки оила аъзоларингиз билан маслаҳатлашинг.

Алоқани ривожлантиришга ҳаракат қилинг

Ишингиздан мақсад топишда қийналяпсизми? Агар маъносиз бўлиб туюлса, ўзингизни ишга боғлаш йўлларини топиб, ишингизда маъно яратинг. Ҳамкасбларингиз билан дўстлашинг. Бошқалар билан алоқа ўрнатиш сизга ўз ишингизда тиришқоқроқ бўлишга ёрдам беради. Одамлар бир-бирига боғланган бўлса, ҳаёт янада тўлиқроқ бўлади. Ҳамкасбларингиз билан алоқани мустаҳкамлаш йўлларини қидиринг, шунда ишингиз шунчаки даромад манбаи бўлмайди.

Раҳбарингиз билан “очиқ бўлинг”!

Хўжайинингиз билан ишингизни ёмон кўришингиз сабабларини муҳокама қилиш қийин бўлиши мумкин, аммо буни бажариш лозим. Агар сиз ҳар куни бир хил вазифаларни бажариш монотонлигидан зериксангиз, хўжайинингизга боринг ва улар сизга беришга тайёр бўладиган янги масъулият бор-йўқлигини сўранг. Эҳтимол, улар сизни қизиқтирган соҳадаги лойиҳада ёрдам излаётгандир. Агар сўрамасангиз, билмайсиз! Шу билан бир қаторда, компанияда бошқа лавозимлар пайдо бўлса, хўжайинингиздан сизга хабар беришини сўрашингиз мумкин. Вақт ўтиши билан ўзингиз ёқтирган соҳага ўтиш имкониятига дуч келишингиз мумкин.

Ишингизга завқ бағишланг

Сиз завод линиясида ёки офисда маълумотларни киритиш ходими сифатида ишлашингиз мумкин. Сиртдан бу ишлар зерикарли кўринар, балки. Бироқ агар завқланиш умиди билан ишга борсангиз, натижалар сизни ҳайратда қолдиради. Иш кунингизга завқ бағишлаш усуллари орасида хушчақчақ ҳамкасблар билан танаффуслар ўтказиш, ишда қўшиқ айтиш, ҳамкасблар билан ҳазил қилиш киради. Профессионал бўлиш – ҳар доим жиддий бўлиш кераклигини англатмаслигини тушунишдир.

Иш жойингизни қулайлаштиринг

Энг яхши нарсалардан бири бу – шахсий иш муҳитингизни назорат қилишдир. Мисол учун, агар офисда ишласангиз, столингиз ва тортмаларингиз тоза ва тартибли эканлигига ишонч ҳосил қилинг. Кейин иш столингизга безакли ўсимлик ёки яқинларингизнинг суратини қўйиш орқали ҳам қандайдир ишчанлик муҳитини ошириш мумкин.

Дам олинг

Дам олиш Кариб денгизига қиммат саёҳат бўлиши шарт эмас. Ҳаётингиз ҳақида фикр юритиш ва келажагингизга эътибор қаратиш учун ҳар қандай таътил вақтидан фойдаланинг. Бу иш қидириш ва интервьюларга бориш ёки вақтингизни қимматли маслаҳатлар берадиган дўстларингиз ва оила даврасида ўтказиш учун ишдан бўш вақт бўлиши ҳам мумкин. Вақтингиз бўлиши билан сиз ҳақиқатан ҳам ишингиздан кетишни хоҳлайсизми ва агар шундай бўлса, кейинги қадамларингиз қандай бўлиши ҳақида ўйлашингиз керак.

Хулоса шуки, қарорингиз қандай бўлишидан қатъий назар, вазиятингизни яхшиланг. Бу қўшимча ақлий юкни яратишга арзимайди. Сиз юқоридаги тавсиялардан бирини танлашингиз мумкин, бу ҳеч нарса қилмаслик ва йилдан йилга тушкунликка тушишдан кўра яхшироқдир. Ишингиздан нафратланиш сизни янги ва муваффақиятли ҳаётга ундаш учун керак бўлган омил бўлиши мумкин. Ҳозир ҳаракат қилинг!

Шуни ёдда тутингки, сиз ҳақиқатан ҳам катта ўзгаришларга ва мақсадларга эришишга қодирсиз. Ўртамиёналикка рози бўлишни тўхтатинг ва ўз орзуингиз билан яшашни бошланг! Ўзингиз истамаган ҳаётга рози бўлишингиз шарт эмас. Ўзингиз хоҳлаган ҳаётга интилинг.


Лайфстайл


														
														22-октябрь —ТАРИХ ИЗЛАРИДА

22-октябрь —ТАРИХ ИЗЛАРИДА

Тарихдаги муҳим воқеалар
08:57 / 22.10.2026

														
														21 октябрь — ТАРИХ ИЗЛАРИДА

21 октябрь — ТАРИХ ИЗЛАРИДА

Тарихдаги муҳим воқеалар
08:34 / 21.10.2026

														
														20 октябрь — ТАРИХ ИЗЛАРИДА

20 октябрь — ТАРИХ ИЗЛАРИДА

Тарихдаги муҳим воқеалар
08:26 / 20.10.2026

														
														Қирғизистон ва Қозоғистонда Рамазон ойи 8-февралда бошланиши кутилмоқда

Қирғизистон ва Қозоғистонда Рамазон ойи 8-февралда бошланиши кутилмоқда

Қирғизистон ва Қозоғистон мусулмонлари диний идоралари 2027-йилги Рамазон ойи 8-февралда бошланишини прогноз қилди. Бу ҳақда…
15:31 / 19.10.2026

														
														19 октябрь — ТАРИХ ИЗЛАРИДА

19 октябрь — ТАРИХ ИЗЛАРИДА

Тарихдаги муҳим воқеалар
08:51 / 19.10.2026

														
														13 октябрь — ТАРИХ ИЗЛАРИДА

13 октябрь — ТАРИХ ИЗЛАРИДА

Муҳим тарихий воқеалар
08:35 / 13.10.2026

														
														4 октябрь — ТАРИХ ИЗЛАРИДА

4 октябрь — ТАРИХ ИЗЛАРИДА

Муҳим тарихий воқеалар
08:21 / 04.10.2026

														
														2 октябрь — ТАРИХ ИЗЛАРИДА

2 октябрь — ТАРИХ ИЗЛАРИДА

Муҳим воқеалар
08:50 / 02.10.2026

														
														30-СЕНТЯБРЬ: ТАРИХ ИЗЛАРИДА

30-СЕНТЯБРЬ: ТАРИХ ИЗЛАРИДА

Муҳим воқеалар
09:58 / 30.09.2026

														
														«Дарс» филми кинотеатрларда намойиш этила бошланди

«Дарс» филми кинотеатрларда намойиш этила бошланди

Кечча, 24-сентябрь куни Ўзбекистон Миллий кино санъати саройида «Дарс» бадиий филмининг премьераси бўлиб ўтди, бугундан бошл…
13:40 / 25.09.2026

Бу ҳам қизиқ

FIFA U-20 Жаҳон чемпионати саналари эълон қилинди

FIFA U-20 Жаҳон чемпионати саналари эълон қилинди

2027 йилда Ўзбекистон ва Озарбайжонда ўтказиладиган FIFA U-20 Жаҳон чемпионати 17 сентябрдан 9 октябргача давом этади. Бу ҳа…
23:44 / 22.10.2026
Икки вилоятда қарийб 5,5 кг опий мусодара қилинди

Икки вилоятда қарийб 5,5 кг опий мусодара қилинди

Самарқанд ва Хоразм вилоятларида ўтказилган тезкор тадбирлар давомида жами 5 килограмм 527 грамм опий моддаси мусодара қилин…
09:45 / 21.10.2026
АҚШ Мексика чегарасида мигрантларга қарши иссиқлик қуролини синаши мумкин

АҚШ Мексика чегарасида мигрантларга қарши иссиқлик қуролини синаши мумкин

АҚШ Мудофаа вазирлиги (Пентагон) Миллий хавфсизлик вазирлигига Мексика чегарасида қўлланиши мумкин бўлган иссиқлик нури қуро…
23:56 / 22.10.2026
Айрим хизматларда ҳужжатларнинг электрон шакли қабул қилинади

Айрим хизматларда ҳужжатларнинг электрон шакли қабул қилинади

Ўзбекистонда фуқаролар айрим хизматлардан фойдаланишда ҳужжатларнинг қоғоз нусхасини тақдим этмасдан, уларнинг электрон шакл…
23:52 / 22.10.2026
60 минг кишилик Хитой қўшинига қарши турган шаҳар қандай вайрон бўлди?

60 минг кишилик Хитой қўшинига қарши турган шаҳар қандай вайрон бўлди?

Наманган вилоятида жойлашган қадимий Ахсикент шаҳри 1620 йилда кучли зилзила оқибатида вайрон бўлган. Қадимда Фарғона водийс…
10:54 / 23.10.2026
22 октябрь кунги об-ҳаво маълумоти

22 октябрь кунги об-ҳаво маълумоти

ТОШКЕНТ ШАҲРИ:Ҳаво ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 7-9°, ку…
15:59 / 21.10.2026
Глобал миқёсдаги натижалар эътирофи: Зироат Мирзиёевага топширилган ЖССТ мукофоти кимларга берилади?

Глобал миқёсдаги натижалар эътирофи: Зироат Мирзиёевага топширилган ЖССТ мукофоти кимларга берилади?

ЖССТнинг мазкур нуфузли мукофоти Биринчи хоним бошчилигида болалар саломатлигини ҳимоя қилиш борасида амалга оширилаётган иш…
12:32 / 23.10.2026
Асал қайси дардларга даво эканлигини билармидингиз?

Асал қайси дардларга даво эканлигини билармидингиз?

Асал нафақат ширинлиги, балки фойдали хусусиятлари билан ҳам қадрланади. Унинг таркибида антиоксидантлар, табиий қандлар ва …
08:29 / 23.10.2026
Андижонда “права”си бўлмаган 20 ёшли йигит Labo билан ағдарилиб кетди.

Андижонда “права”си бўлмаган 20 ёшли йигит Labo билан ағдарилиб кетди.

Андижон вилоятининг Хўжаобод туманида ЙПХ ходимининг тўхташ ишорасига бўйсунмаган Labo ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиб, Isuzu …
15:55 / 21.10.2026
21 октябрь — ТАРИХ ИЗЛАРИДА

21 октябрь — ТАРИХ ИЗЛАРИДА

Тарихдаги муҳим воқеалар
08:34 / 21.10.2026

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!