Покистон пойтахти Исломободдаги давлат шифохонасида юз берган ёнғин оқибатида камида 14 нафар янги туғилган чақалоқ ҳалок бўлди. Бу ҳақда Реутерс маҳаллий ОАВ хабарларига таяниб маълум қилди.
Ҳодиса 26-август куни соат 07:00 атрофида Пакистан Институте оф Медиcал Сcиэнcес (ПИМС) шифохонасининг она ва бола саломатлиги бўлимида содир бўлган. Дастлабки маълумотларга кўра, ёнғин кондитсионер тизимидаги носозлик сабаб келиб чиққан.
Ёнғин вақтида бўлимда 16 нафар чақалоқ бўлган. Улардан фақат бири қутқарилган. Маҳаллий Гео ТВ телеканали эса қурбонлар сони 15 нафарга етганини хабар қилган.
Ҳодиса жойи ўраб олинган, шифохона олдида тез ёрдам машиналари тўпланган. Айрим ота-оналар шифохонадаги ёнғин хавфсизлиги чораларидан норозилик билдириб, адолат талаб қилган.
Покистон бош вазири Шаҳбоз Шариф воқеа юзасидан зудлик билан тергов ўтказишни буюрди. У ёнғин учун масъул шахсларни аниқлаш ва уларга нисбатан тегишли чоралар кўришни топширган.
Ҳозирча шифохона маъмурияти ёки тегишли идоралар томонидан қурбонлар сони бўйича қўшимча расмий маълумот берилмаган.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!