Президент Шавкат Мирзиёев иштирокида Ўзбекистон мустақиллигининг 35 йиллиги муносабати билан давлат мукофотларини топшириш маросими бўлиб ўтмоқда.
Тадбирда давлат раҳбари йиғилганларни Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 35 йиллиги билан самимий табриклади.
Президент ўз нутқида мустақиллик йилларида мамлакатда амалга оширилган кенг кўламли ўзгаришлар ва эришилган натижаларга тўхталди.
“35 йил — тарих учун жуда қисқа давр. Лекин ортда қолаётган йиллар ўзининг кўлами, ютуқ ва натижалари асрга татигулик давр бўлди, десак, асло муболаға бўлмайди”, — деди Шавкат Мирзиёев.
Давлат раҳбари бу ўзгаришларнинг асосий бунёдкори ва ҳақиқий муаллифи меҳнаткаш ҳамда олижаноб халқ эканини таъкидлади.
У мустақилликнинг қадр-қиммати, аввало, қишлоқларда ризқ-рўз яратаётган фермер ва деҳқонлар, ёш авлодга таълим-тарбия бераётган устоз ва мураббийлар, инсон саломатлиги ва асраётган шифокорлар меҳнатида намоён бўлишини қайд этди.
Шунингдек, Президент илм-фан ривожига янги ғоя ва кашфиётлар билан ҳисса қўшаётган олимлар, замонавий корхоналар барпо этаётган саноатчи ва тадбиркорлар, шаҳар ва қишлоқларни обод қилаётган қурувчи ҳамда архитекторларнинг хизматларини алоҳида эътироф этди.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!