Мустақилликнинг 35 йиллиги муносабати билан мамлакатнинг турли ҳудудларида самарали меҳнат қилиб, ўз соҳасига муносиб ҳисса қўшиб келаётган фуқароларнинг хизматлари муносиб баҳоланди.
Сурхондарёлик меҳнат фахрийси Абдусаттор Қурбоновнинг чўл ҳудудларини ўзлаштириш ва деҳқончиликни ривожлантириш борасидаги кўп йиллик фаолияти ҳақиқий қаҳрамонлик сифатида эътироф этилди.
Бекобод металлургия комбинатида узоқ йиллардан буён пўлат эритувчи бўлиб ишлаб келаётган Ғуломжон Туронов “Хизмат кўрсатган саноат ходими” фахрий унвони билан тақдирланди. Ушбу эътироф мамлакат металлургия соҳаси вакилларининг фидокорона меҳнатига берилган юксак баҳо бўлди.
Шунингдек, пахтачилик ва ғаллачиликда юқори натижаларга эришиб, ўз мактабини яратган наманганлик Илҳом Зиёвуддинов, ипак қуртини уч мавсум давомида парваришлаб, мўл ҳосил олаётган бухоролик пиллакор Жамила Худойбердиева, чорвачиликка илғор технологияларни жорий этаётган қорақалпоғистонлик Эсенбай Айтимуратов ҳамда сув йўқотишларини камайтиришга ҳисса қўшаётган самарқандлик ирригатор Асланқул Каримқуловнинг хизматлари ҳам алоҳида эътироф этилди.
Ўзбекистондаги Ислом сивилизатсияси маркази ва Самарқанддаги Имом Бухорий мажмуасини безатиш ишларида қатнашган уста-наққош Сатторхўжа Тўхтахўжаевга эса “Хизмат кўрсатган қурувчи” фахрий унвони берилди.
Давлат мукофотлари ва фахрий унвонлар билан тақдирланганларнинг фаолияти турли соҳаларда фидокорона меҳнат қилаётган юртдошлар учун муносиб намуна бўлиб хизмат қилади.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!