Наманган вилоятининг Поп туманида фуқароларга газ тармоғини тортиб бериш ва тегишли рухсатномаларни расмийлаштиришда ёрдам беришни ваъда қилиб, катта миқдорда пул талаб қилган икки шахс ушланди.
Маълум қилинишича, “Поп тумангаз” оператори Н.Р. ҳамда аввал судланган П.З. икки фуқаронинг хонадонига табиий газ тармоғини тортиб бериш ва зарур ҳужжатларни расмийлаштиришни ваъда қилган. Бунинг эвазига улар жами 2 100 АҚШ доллари сўраган.
Шахслар келишилган маблағнинг дастлабки 200 долларини олган. Қолган 1 900 долларни олаётган вақтида эса ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан ашёвий далиллар билан қўлга олинган.
Дастлаб берилган 200 доллар ҳам қайтарилган ва бу ҳолат белгиланган тартибда ҳужжатлаштирилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси, яъни фирибгарлик аломатлари билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари давом этмоқда.
Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар иш доирасида воқеанинг барча тафсилотларини ўрганмоқда.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!