$
12634.34 UZS
-18.98
162.37 UZS
0.48
14821.34 UZS
-0.76
36° Кечаси 23°

IT мутахассиси бўлиш – бугуннинг энг устувор йўналиши

19:35 / 31.07.2022

Ҳеч ўйлаб кўрганмисиз, рақамли мутахассисликларни қаерда ўрганиш керак? Келажакда роботлар билан рақобатлашиш мумкинми?

Рақамли ҳаёт

Рақамлаштириш барқарор ва узоқ муддатли тенденциядир. Саноат, алоқа ва таълимнинг турли соҳаларида тобора кўпроқ рақамли технологиялар пайдо бўлмоқда. Бу жараён пандемия туфайли тезлашди: икки йил ичида ҳатто рақамли дунёнинг фаол иштирокчиси бўлишни умуман истамаган одамлар ҳам танловсиз қолишди. Рақамлаштириш глобал тенденция сифатида замон белгисига айланди.

Табиийки, одамларда агар рақамли технологияларни осон ўрганиш бўйича бир қанча саволлар мавжуд.

Келажакда зерикарли ишлар бўлмайди

Ҳозирда СММ мутахассислари, деб номланувчи касб эгалари ижтимоий тармоқларда маҳсулот сотиш ва бу майдондан қандай фойдаланишни яхши билади. Улар бир пайтлар журналистлар аввал газета, кейин радио ва телевидениедан ижтимоий тармоқлар соҳасига ўтганидек, улар ҳам одатийликдан воз кечиб, метакоинотлар доирасида “ривожланмоқда”. Улар баъзи касблар, масалан, СММ ишчилари, блогерлик ёки тиктокерлик фаолияти модадан қолиб кетиши, шунинг учун фаолиятни кенгайтириш кераклигини яхши билишади. ТикТок палтформасига қизиқиш йўқолади ва тиктокерлар бўлмайди, аммо бу одамлар бошқа рақамли муҳитда бизнес муаммоларини ҳал қилиб, интернет орқали самарали мулоқот қилишни давом эттирадилар.

Пандемия мослашувчанлик синовидир

Пандемиянинг икки йили бир нарсани аниқ кўрсатди. Биз инсоният мослашувчанлиги, унинг мутлақо кутилмаган муҳитда ишлаш қобилияти ҳақида кўп нарсаларни билиб олдик. Бундай вазиятда кўплаб раҳбарлар масофа орқали жамоаси билан мулоқот ўрнатишга қийналгани бор гап, бошқалари эса, аксинча, бошқарув ва рағбатлантиришнинг муқобил усулларини тезда ўзлаштирдилар.

Айнан мана шу мослашувчанлик 2022 йилда, пандемия пасайганда, меҳнат бозорида талабга эга бўлган одамнинг яна бир муҳим хусусиятига айланади. У барча мавжуд онлайн воситалардан фойдаланишга тайёр, қўшимчасига гибрид иш режимида.

Сизнинг касбингиз йўқолади: бу вазиятда нима қилиш керак?

Агар ўзингизни келажакда талаб қилинмайдиган касбда топсангиз нима қилиш керак? Мисол тариқасида алоқа маркази операторини олайлик. Бу оддий ва зерикарли иш бўлиб, уни алгоритмлар билан осонгина алмаштириш мумкин (бу аллақачон муваффақиятли қўлланилмоқда).

Касбингиз хавф остида бўлса нима қилиш керак? Уни алмаштиринг! Ва неча ёшда эканлигингиз муҳим эмас. Бухгалтерия ҳисоби ёки автоулов устахонасида тажрибага эга бўлган 50 ёшдан ошган одамлар ўз фаолият соҳаларини муваффақиятли ўзгартирадиган мисоллар кўп. Дастурлаш билан бевосита боғлиқ бўлмаган, аммо IT соҳасига алоқадор жуда кўп касблар мавжуд.

Қандай қилиб меҳнат бозорида долзарб бўлиш керак?

Рақамли асримизда касбларга бўлган ҳар қандай қизиқиш ҳақида гапириш жуда қийин, чунки ҳамма жойда рақамли технологиялар қўлланилади.

XXI бошларида аксарият ота-оналар фарзандлари ҳарбий ёки бухгалтер бўлишини истаган, ҳозир айнан шу воқеа IT ходимлари билан содир бўлмоқда – ушбу сектор даромадли кўринади. Аммо биз ўтмиш тажрибасидан биламизки, меҳнат бозорида бир вақтнинг ўзида бир хил мутахассислар жуда кўп. Бу дастурчилар билан ҳам содир бўлиши эҳтимоли йўқ эмас.

Бундай пайтларда янгиликларга интилишга тайёр одамлар энг кўп талабга эга. Яъни сиз дарсликлардан ўрганиб бўлмайдиган ностандарт ечимларни қўллашингиз керак, улар ҳатто энг яхши бизнес мактабларида ҳам ўргатилмасин. Бу маълум бир касбга эмас, балки инсонга хос хусусиятдир. Шунинг учун ҳозирги даврда қандайдир янги касбга эҳтиёж бор, деб айтиш қийин.

Замонавий ўқувчиларининг мактабга бориш “муаммоси”

Нега энди болаларни тайёрлаш керак? 20-30 йилдан кейин қайси касбга талаб катта бўлади? Бу саволга аниқ жавоб бериш мумкин эмас. Бир неча йил ичида нима долзарб бўлишини олдиндан айтиш қийин. Ишлаб чиқаришдаги машиналар қандай бўлади? Ҳозир дарсликларни 3D шаклда босиб чиқарса бўладими?

Бу саволлар мутлақо ҳар бир мутахассисликка тегишли. Шунинг учун, ҳозирда касбий йўл-йўриқ ҳақида жавоб бу инсон ўзини олдиндан айтиб бўлмайдиган ҳолатларга тайёрлаши кераклигида, чунки келажак бизга номаълум. Ҳаётимиз давомида ўзгариш, ривожланиш ва ўрганишга тайёрлигимиз – бу ҳар қандай касбда бахтли бўлишнинг ягона йўли.

“Талаб пойгасида” ким ғолиб чиқади: техник ёки гуманитар фанлар?

Эндиликда ҳар қандай гуманитар соҳа вакили ва рассомга ҳам бу соҳада рақамли фаолият керак, сиз замонавий рақамли санъат, NFT, блокчейн билан боғлиқ бир қанча нарсаларни билишингиз керак. Ҳар қандай яхши IT мутахассиси эса рассомга хос бўлган кўникмаларга эга бўлиши керак: тасаввур, зукколик, фантазия. Чунки янги нарса яратиш тобора қийинлашиб бормоқда. Бу шуни англатадики, сиз нафақат бошқа одамларни “қайта тасаввур қилишингиз”, балки баъзида алгоритмлар билан рақобатлашишингиз керак.

Рақамли гуманитар фанлар, санъат ва фан каби соҳаларнинг ривожланиши глобал тенденциялардан яна бири ҳисобланади. Ушбу соҳаларда ишлайдиган одамлар учун ҳатто аниқ таърифлар ҳам йўқ – улар менежерлар ёки PR мутахассислари лавозимларига қабул қилинади, лекин улар, масалан, токен аукционлари билан шуғулланишади. Бу одамлар аллақачон икки оламга – ҳам гуманитар, ҳам рақамли дунёга тегишли ва уларнинг профессионал бозордаги ёрқин келажаги кафолатланган.

Роботлар бизни қанчалик тез ишсиз қолдиради?

Буни батафсил кўриб чиқиш керак. Масалан, таржимонни олайлик. Машина оддий матн билан ҳам шуғулланади. Кичкинагина хато икки давлат ўртасидаги дипломатик муносабатларга путур етказиши мумкин бўлган ҳужжатларни ёки, масалан, шеър таржимасини ҳали ботларга ишониб бўлмайди.

Аслида, биз ҳаммамиз ҳар куни алгоритмлар билан ҳамкорлик қиламиз, масалан, қидирув тизимига сўровни киритганимизда. Сўзнинг ньюанслари туфайли биз машинани ўргатамиз ва у бизга керакли жавобни ёки ҳаволани беради.

Роботлар барчамизни ишсиз қолдириши ҳақидаги ваҳима ўзини оқламайди. Келгуси йилларда бу содир бўлмайди, ҳатто ўн йил ҳам бунинг учун етарли эмас. Учувчисиз такси пайдо бўлиб, кундалик ҳаётимизда илдиз отганида, оддий такси ҳайдовчилари ўз фаолиятини якунлаб, нафақага чиқишлари мумкин бўлади, фарзандлари эса олдиндан янги нарсаларни ўрганишни бошлайди.

Технология бирданига тез ҳаракат қилмайди. Унинг инфратузилмасини яратиш ва синовдан ўтказиш учун йиллар керак бўлади. Лекин шуниси аниқки, ўзгаришлар кутилмаганда содир бўлса ҳам, одамлар уларга мослаша олади.

Янги касб учун янги диплом

Ҳақиқатан ҳам фаолият соҳасини ўзгартириш учун ҳар 5-7 йилда янгисини олиш керакми? Албатта, бу саволга ҳеч ким ижобий жавоб бермайди. Ҳамма нарса касбга боғлиқ. Фаолият соҳасини ўзгартирмасдан ҳам бутун умр ишлаш мумкин бўлган мутахассисликлар мавжуд. Масалан, олим турли тадқиқотлар билан шуғулланиши, янги воситалардан фойдаланиши мумкин. Шифокор ўз касбий фаолияти давомида ўзини қайта тайёрлайди, янги амалиётларни ўрганади, ихтиро қилинган дори воситаларидан фойдаланади. Бу каби касбларни одамлар бутун умри давомида ўрганади.

Аммо улар фаолият соҳасини ўзгартирмаслиги мумкин, балки диққатни қайтадан созлашлари эҳтимоли бор. Бунда атрофимиздаги дунёни ўрганиш, одамлар билан муомала қилиш ўзгармайди. Бунинг учун эса янги диплом керак эмас. Интернет ҳам бу борада махсус ўқимаган одамлар томонидан ихтиро қилинган.

Янги касблар ҳар доим янги ўрганиш воситаларини талаб қилади. Агар сиз ҳаётингизни ва мартаба йўлингизни тезда, баъзан саргузаштлар билан ўзгартиришни истасангиз, классик таълим керак бўлмаслиги мумкин. Лекин ўқиш, изланиш ва ўз устида ишлаш ҳар доимгидан-да долзарб аҳамиятга эга.


Лайфстайл


														
														Шошилинч ҳаётдан сокинлик сари: “Slow living” нима ва нега ҳозир бунинг айни пайти?

Шошилинч ҳаётдан сокинлик сари: “Slow living” нима ва нега ҳозир бунинг айни пайти?

Секин ҳаёт (slow living) нима?“Slow living” — бу ҳар бир кунни, ҳар бир ҳаракатни, ҳар бир дақиқани онгли равишда яшаш фалса…
12:18 / 26.05.2025

														
														Уй бекалари учун мотивацион тавсиялар

Уй бекалари учун мотивацион тавсиялар

Уй бекаси бўлиш — бу оддийликда мукаммаллик яратиш санъатидир. Уй бекалари — оиланинг юраги, муҳитнинг меъмори.
15:19 / 30.04.2025

														
														“Кальмар ўйини” сериали актрисаси саратондан вафот этди

“Кальмар ўйини” сериали актрисаси саратондан вафот этди

“Кальмар ўйини” сериалининг иккинчи мавсумида собиқ полиция ходими Хван Чжун-Хонинг онаси ролини ижро этган актриса Ли Жу-ши…
09:46 / 04.02.2025

														
														Нонушта учун энг зарарли озиқ-овқатларнинг рўйхати билан танишинг

Нонушта учун энг зарарли озиқ-овқатларнинг рўйхати билан танишинг

Балансли нонушта қилиш яхшироқ умумий овқатланиш билан боғлиқ бўлиб, танангизни руҳий ва жисмоний қийинчиликларни енгиш учун…
13:32 / 25.01.2025

														
														Инсайдер iPhone 17 Pro дизайни ва хусусиятлари ҳақида маълумот берди

Инсайдер iPhone 17 Pro дизайни ва хусусиятлари ҳақида маълумот берди

Флагман нафақат инновацион камера, балки одатий стандартларни ўзгартирувчи ноёб орқа панель дизайнини ҳам олади.
11:13 / 25.01.2025

														
														Россияда криптосауналар ишлаб чиқилди: улар сизни иситиб қўяди ва крипто пул олади

Россияда криптосауналар ишлаб чиқилди: улар сизни иситиб қўяди ва крипто пул олади

Санкт-Петербургдаги Luxury World Spa компанияси “Криптосауна” лойиҳасини тақдим этди. Янги маҳсулот ASIC (криптовалюта қазиб…
10:35 / 25.01.2025

														
														Ижтимоий тармоқлардан фойдаланишни тўхтатишнинг фойдаси бўлдими?

Ижтимоий тармоқлардан фойдаланишни тўхтатишнинг фойдаси бўлдими?

Ушбу тадқиқот амалга оширилгандан сўнг ўқувчиларнинг кўрсаткичлари ошган.
15:29 / 18.01.2025

														
														2025 йилда қандай кроссовкалар мода бўлади?

2025 йилда қандай кроссовкалар мода бўлади?

Кроссовкалар ҳеч қачон модадан қолмайдиган, қулай оёқ кийим ҳисобланади. Фақатгина ҳар йили уларнинг қайсидир тури, айниқса,…
13:02 / 16.01.2025

														
														Такчи – Кореянинг машҳур анъанавий ўйини

Такчи – Кореянинг машҳур анъанавий ўйини

Такчи – бу Корея маданиятида болалар ва катталар орасида машҳур бўлган ўйин бўлиб, оддий, аммо қизиқарли! Ўйин учун фақат қа…
16:09 / 15.01.2025

														
														2024 йилда энг юқори даромад келтирган фильмлар рўйхати

2024 йилда энг юқори даромад келтирган фильмлар рўйхати

2024 йил кино саноати учун жуда муваффақиятли йил бўлди. Кўплаб кутилган премьералар ва кутилмаган хитлар томошабинларни кин…
15:40 / 15.01.2025

Бу ҳам қизиқ

КХДР Россияни Украинага қарши урушда қўллаб-қувватлашда давом этади

КХДР Россияни Украинага қарши урушда қўллаб-қувватлашда давом этади

Шимолий Корея раҳбари Ким Чен Ин Россиянинг Украинадаги урушини “шартсиз қўллаб-қувватлашини” билдирди — бу ҳақда Пхенян дав…
10:33 / 13.07.2025
Йоахим Лёв Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи бўлиши мумкин

Йоахим Лёв Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи бўлиши мумкин

Бу бўйича мураббий билан музокаралар олиб борилмоқда
18:57 / 13.07.2025
“Мазкур ҳолатлар мутлақо кечирилмас ва кескин қораловга лойиқ ҳаракат” – Қўнғиротбой Шарипов

“Мазкур ҳолатлар мутлақо кечирилмас ва кескин қораловга лойиқ ҳаракат” – Қўнғиротбой Шарипов

Олий таълим, фан ва инновациялар вазири таълим тизимидаги коррупция ҳолатига муносабат билдирди.
10:00 / 13.07.2025
Самарқандда сифатсиз қурилаётган мактаблар бузиб ташланди

Самарқандда сифатсиз қурилаётган мактаблар бузиб ташланди

Уларда реконструкция ишлари сифатсиз ҳолда амалга оширилаётгани аниқланган.
17:34 / 12.07.2025
Ўзбекистонда суғуртанинг қайси тури кўпроқ қўлланилмоқда?

Ўзбекистонда суғуртанинг қайси тури кўпроқ қўлланилмоқда?

Ўзбекистонда суғуртанинг қайси тури кўпроқ қўлланилиши маълум қилинди.
15:06 / 13.07.2025
Марғилонда 2,5 яшар болани босиб кетган ҳайдовчига нисбатан жиноят иши қўзғатилди

Марғилонда 2,5 яшар болани босиб кетган ҳайдовчига нисбатан жиноят иши қўзғатилди

Фарғона вилояти ИИБ ҳайдовчига нисбатан жиноят иши қўзғатилганини маълум қилди.
17:31 / 13.07.2025
Масъуд Пезешкиён Исроилнинг Теҳронга ҳужуми вақтида жароҳат олган

Масъуд Пезешкиён Исроилнинг Теҳронга ҳужуми вақтида жароҳат олган

Эрон Президенти Масъуд Пезешкиён Исроилнинг Теҳронга берган зарбалари давомида енгил жароҳат олган. Бу ҳақда Fars News хабар…
14:48 / 13.07.2025
Тошкентда ЙПХ ходими хизмат автомобилида мотоциклчи билан пойга уюштирди

Тошкентда ЙПХ ходими хизмат автомобилида мотоциклчи билан пойга уюштирди

Аммо, Худойберганов ЙПХ ходимининг хизмат машинасида пойтахтнинг марказий кўчасида катта тезликда ҳаракатланиб, мотоциклчи б…
14:59 / 12.07.2025
Европа комиссияси президенти: “Доналд Трамп савдо урушини бошламоқда”

Европа комиссияси президенти: “Доналд Трамп савдо урушини бошламоқда”

Сиёсатчининг сўзларига кўра, музокаралар бесамар кетса, АҚШга жавоб чоралари қўлланилади
21:33 / 12.07.2025
“Қалпоқ” юмористик жамоаси актёри ҳаётдан кўз юмди

“Қалпоқ” юмористик жамоаси актёри ҳаётдан кўз юмди

Бу ҳақда жамоа асосчиси Раҳмонали Суропов маълум қилди
18:29 / 13.07.2025

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!