2024 йилдан Сеулдаги бошланғич ва ўрта мактаблар ўқувчиларга инглиз тилини ўрганишда ёрдам бериш учун “робот репетиторлар”дан фойдаланишни бошлайди.
Таълим бошқармаси давлат мактабларида инглиз тилини ўқитишни кучайтириш мақсадида шу қарорга келган.
Хусусий компания билан ҳамкорликда ишлаб чиқилган роботлар келаси йилнинг март ойида синов тариқасида пойтахтдаги бешта мактабга етказиб берилади.
Роботлар ўқувчилар билан инглиз тилида яккама-якка суҳбатлаша олади ва ўқитувчи ёрдамчиси вазифасини бажаради.
Роботлар, шунингдек, ўқувчиларнинг талаффуздаги муаммоларини бартараф қилишга ҳам ёрдам беради.
Агар синов муваффақиятли ўтса, Таълим департаменти робот-репетиторлардан фойдаланишни кенгайтиришни режалаштирмоқда.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!