Жанубий Корея президенти лавозимидан вақтинча четлатилган Юн Сок Ёлни прокуратурага сўроқ қилиш учун чақиришди. Жанубий Кореянинг Yonhap ахборот агентлиги 17 декабрь, сешанба куни хабар беришича, у қўзғолонга уриниш ва эълон қилинган ҳарбий ҳолат туфайли ҳокимиятни суиистеъмол қилишда айбланмоқда.
Агентликнинг таъкидлашича, агар импичментда айбланган президент 21 декабрь, шанба кунигача сўроққа келмаса, уни ҳибсга олиш учун ордер бериш масаласи кўриб чиқилади.
Шунингдек, терговчилар президентнинг телефон қўнғироқларини ёзиб олиш учун хавфсизлик идорасида тинтув ўтказгани ҳақида хабар берилган.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!