Республика бўйлаб, крипто-активлар ишлаб чиқаришда ноқонуний майнинг фаолияти билан шуғулланувчи шахслар томонидан энергия ресурсларни талон-торож қилинишини фош этишга қаратилган назорат тадбирлари давом этмоқда.
Самарқанд вилояти Иштихон тумани “Қарақуйли” МФЙда жойлашган “М.Г.М” оилавий корхона раҳбари Х.Й. жамият биносининг ер тўласида майнинг қурилмаларини электр тармоғига ўзбошимчалик билан улаб, 1,8 млрд. сўмлик 2 млн кВт/соат электр энергиясини ўғирлаган.
Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ахборот хизмати маълум қилди.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Х.Й.га нисбатан Жиноят кодексининг 169-моддаси 4-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, процессуал тартибда ушланган.
“Шуни унутмангки, энергоресурслардан қонунга хилоф равишда фойдаланиш ҳолатлари фош этилади ва жазо муқаррарлиги таъминланади”, – дейилади Бош прокуратура хабарида.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!